Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХОРИЖ БОЗОРЛАРИ ТАЛАБИГА МОС МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИБ, ЭКСПОРТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ – БУГУННИНГ МУҲИМ МАСАЛАСИ

×

 2024-04-06 23:29:51    8041

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманидаги “Nirt Fruit” корхонасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигида вилоят бошқарма ва ташкилотлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларининг масъул ўринбосарлари иштирокида 2024 йилда вилоятимиз экспортини мувофиқлаштириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугунги қийин сиёсий-иқтисодий даврда экспорт бўйича тизим яратилиши кераклигини, иқтисод кучли бўлиши учун саноатни ривожлантириб, экспорт кўламини ошириш ва хориждан валюта кириб келишини таъминлаш, Фарғонани экспортёрлар марказига айлантириш кераклигини қайд этди.

Ишлаб чиқариш лойиҳалари учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, маҳаллий йирик тадбиркорлар билан ҳамкорликда иш ташкил қилиб, янги иш ўринлари яратиш, рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устувор вазифа экани таъкидланди.

Бу жараёнда шаҳар ва туман ҳокимларининг инвестиция, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосарлари фидоий бўлиб ишлашлари, тадбиркорларнинг хориж бозорлари талабига мос сифатли маҳсулотларни тайёрлаб, катта бозорларга кириб боришларига кўмаклашиш кераклигига этибор қаратган вилоят раҳбари, Хитой, Араб давлатлари, Европа мамлакатлари бозорига маҳсулотларимизни олиб киришда экспортёрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов 2024 йилда Фарғона вилоятида мева-сабзавот экспортини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказди.

Шунингдек, вилоятдаги музлаткичли омборхоналардаги маҳсулотларни онлайн кузатиш тизими ишга туширилаётганлиги ва унинг қулайликлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Бундан ташқари, логистика марказлари, омборхоналардан самарали фойдаланиш, экспортёрларга кўмакдош бўлиш, маҳсулотларни сақлашни ҳам кенг йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланди. Бу жараёнда боғбонлар ва брокерлар билан ҳам тизимли иш ташкил қилиш кераклиги қайд этилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram