Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХОРИЖДАГИ ЭЛЧИЛАРИ БИЛАН ОНЛАЙН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

×

 2024-04-16 19:20:20    4079

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари билан онлайн учрашув ўтказди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари ҳамда элчихоналар вакиллари, вилоятимиз шаҳар ва туманлари ҳокимлари иштирокида видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган учрашувда Фарғона вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва вилоят экспорт ҳажмини ошириш борасида элчихоналар билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Фарғона вилоятининг юқори инвестицион салоҳияти, вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва нарх борасида халқаро бозорларда рақобатбардошлилиги, вилоятимизда шаклланган қулай ишбилармонлик муҳити, малакали ва ёш меҳнат ресурслари мавжудлиги алоҳида қайд этилди. Ушбу имкониятлардан янада самарали фойдаланиш борасида атрофлича фикр алмашилди.

Хорижий инвесторлар билан янги ҳамкорлик йўналишларини топиш ва ривожлантириш, чет мамлакатларга маҳсулотларни экспорти жараёнида янги халқаро транспорт йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланиш, вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорт бозорини диверсификациялаш, тадбиркорларимизга Европа мамлакатлари, Араб давлатлари бозорларига кириб боришларига кўмаклашиш каби масалалар юзасидан келгуси қадамлар белгилаб олинди.

Учрашувда шунингдек, Фарғона вилоятидаги ижтимоий лойиҳалар учун хорижий грантларни жалб этишда элчихоналар фаоллигини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Беларусь, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Озарбайжон, Сингапур, Швеция, Ўмон, Япония давлатларидаги элчилари Фарғона вилоятининг ушбу давлатлар билан савдо-инвестицион ҳамкорлиги борасида эришилган салмоқли натижалар ҳамда истиқболдаги имкониятлар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Ўмонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Хатамов, ўмонлик тадбиркорлар Фарғона вилоятида туризм инфратузилмаси объектлар, хусусан меҳмонхоналар қуриш бўйича тақдим этилган инвестицион лойиҳаларга катта қизиқиш билдиришаётганини маълум қилди. Ўмон Султонлигининг SalamAir авиакомпанияси билан Фарғона-Маскат-Фарғона йўналишида доимий авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини жадаллаштириш учун элчихона масъуллари, авиакомпания раҳбарлари ҳамда Фарғона вилояти туризм бизнеси вакиллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этиш белгиланди.

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Рахматулла Назаров Фарғона вилоятининг Беларусь билан ҳудудлараро ҳамкорлиги даражасини юқори баҳолаб, яқин кунларда Гомель вилояти раҳбари бошчилигидаги катта делегациянинг Фарғонага бўладиган ташрифи ҳам самарали ўтишига ишонч билдирди. Рахматулла Назаров, мебелсозлик борасида Фарғона ва Беларусь ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромидин Гадоев, жорий йил февраль ойида Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Малайзия” бизнес-форуми доирасида Фарғона вилояти ва Малайзия компаниялари ўртасида қуёш панеллари ҳамда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича эришилган келишувлар доирасида Малайзия бизнеси вакиллари аниқ лойиҳалар билан вилоятимизга келишаётганини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Япон инвесторларининг вилоятимизга қизиқиши кун сайин ортаётганини таъкидлаб, вилоятимизда инвестицион лойиҳаларини амалга оширишга киришаётган “Micado Development” ҳамда NAGAI Clinic компаниялари ўз лойиҳалари юқори самарадорликка эришишига ишонч билдираётганларини қайд этди.

Учрашув давомида кўтарилган барча масалалар ҳамда белгиланган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш протоколи имзоланиши ҳамда ижрога қаратилиши белгиланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram