Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР – ДАВЛАТНИНГ ҒАМХЎРЛИГИ ВА ЭЪТИБОРИДА

×

 2024-04-17 16:31:39    3656

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманидан келган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка жалб этиш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш масаласи очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувнинг бош мақсади бўлди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида ўзига бириктирилган ёшлар билан ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади, ҳал этиш лозим бўлган муаммолар ечими бўйича чоралар белгилади. Билдирилган ҳар бир масала назоратга олиниб, қисқа фурсатда ҳал этилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини қайд этиб, бугун ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга бўлиб турганига эътибор қаратди.

Шу куни ёшлар Экошаҳар ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик, ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар ҳамда яхши ниятлар билан боғ ҳудудига кўчатлар экишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram