Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕЛАРУСНИНГ ГОМЕЛЬ ВИЛОЯТИ РАҲБАРИ КРУПКО БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНАГА КЕЛДИ

×

 2024-04-18 09:40:29    3752

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Беларусь Республикасининг Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко бошчилигидаги расмийлар ва ишбилармонлардан иборат делегация 3 кунлик амалий ташриф билан Фарғонага келди.

Эрта тонгда Фарғона халқаро аэропортида беларуслик меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олдилар.

Бугун кун давомида Гомель вилояти делегацияси аъзолари вилоятимиздаги янги лойиҳалар ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишадилар.

Эртага расмий учрашувлар доирасида Фарғона ва Гомель вилоятлари раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғона вилояти ҳамда Гомель вилояти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича битим имзоланади. Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда “Гомель-Ратон” эркин иқтисодий зонаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланиши режалаштирилган.

Беларусь делегацияси учун ташриф кунлари Фарғона шаҳрида вилоятда ишлаб чиқарилган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. Фарғона ва Гомель вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтади. Музокаралар якуни бўйича келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram