Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!

×

 2024-04-19 09:13:41    3307

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Кинокарвон” маънавий-маърифий тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Пойтахтдан келган таниқли киноижодкорлар, ёзувчи ва зиёлилар лойиҳанинг илк кунида Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний кўчасида ташкил этилган “Маърифат боғи”да кўчатлар экишди.

Тошлоқ туманидаги “Хонариқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тадбир барчага манзур бўлди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шохида Узоқова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайёра Тўйчиева ва бошқалар маҳалла аҳлига самимий дил изҳорларини билдирди. Юртимизда инсон қадри улуғвор эканлигини таъкидлаб, киноларимиздаги эзгу ғоялар хусусида сўз юритилди. Учрашув доирасида “Аёл қисмати” номли фильм намойиши барчада катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, санъаткорлар машҳур кинофильм ва спекталларда ижро этган ролларидан парчалар намойиш этишди. Ватан ва тинчликни улуғловчи куй-қўшиқлар учрашувга кўтаринкилик улашди. Фарғона шаҳрида жойлашган “Темурбеклар мактаби”даги учрашув самимий кечди. Унда “Гулистон” ва “Ал Хоразмий” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам иштирок этди.

Меҳмонлар бу ердаги яратилган шароитлар билан танишди. Учрашувда ҳарбийлар ҳаёти, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашда улар кўрсатаётган мардлик ва жасорат ҳақида кўплаб бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олинаётгани таъкидланди. Киноижодкорлар суръатга олиш жараёнларидаги ўзига хос саргузаштлар, қизиқарли воқеаларга оид таассуротлари билан ўртоқлашди, мухлисларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. “Ўзбек қизи” бадиий фильми иштирокчиларга намойиш этилди.

Бундай тадбирлар ҳудудларда давом этмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram