Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА-ГОМЕЛЬ: ҲУДУДЛАРАРО ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

×

 2024-04-19 20:36:49    3158

PDF юклаш
Чоп этиш


Беларусь Республикасининг Гомель вилояти Ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко бошчилигидаги делегациянинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасидаги асосий расмий тадбирлар Водилдаги вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да бўлиб ўтди.

Кун дастури икки вилоят раҳбарлари ва расмийлари ҳамда Фарғона ва Гомель вилоятлари ишбилармонларининг кенгайтирилган учрашуви билан бошланди.

Фарғона ва Гомель вилоятлари ўртасида ҳудудлараро амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Беларусь давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродалари ва эзгу ташаббуслари билан икки давлат ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалар тобора кучайиб бораётгани учрашув давомида алоҳида қайд этилди.

Вилоятимиз саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Гомель вилоятига экспорти ҳажмини ошириш, Фарғонага Беларусдан арзон ва сифатли гўшт, сут маҳсулотлари, мебеллар ва ёғоч маҳсулотлари етказиб бериш борасида мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш борасида келишиб олинди. Бу жараёнда Гомель шаҳрида вилоятимиз ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини тарғиб қилувчи “Фарғона Савдо уйи”ни очиш таклифи беларуслик меҳмонлар томонидан ижобий қабул қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг таклифи билан, вилоятимиз ҳудудида Беларуснинг йирик “Гомсельмаш” заводи билан ҳамкорликда замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида иш ташкил этиладиган бўлди.

Фарғона ва Гомель вилоятлари ўртасида касбий ҳамда олий таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик ўрнатишга, хусусан, вилоятимиз саноат корхоналари учун малакали мутахассислар тайёрлашда Симуляцион марказларни ўз ичига олган Гомелнинг инновацион тажрибасини Фарғонада татбиқ этишга келишилди.

Учрашувда мебелсозлик соҳасида вилоятимизда Гомель корхоналари билан ҳамкорликда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Вилоятимизда чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида Гомель вилоятидан зотдор қорамоллар келтириш борасида ҳам ҳамкорлик одимлари белгилаб олинди.

Маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки вилоятда бўлиб ўтадиган саноат, туризм ва бошқа кўргазмаларда тадбиркор ва ишбилармонларнинг ўзаро иштирокини таъминлаш каби мавзулар ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди. Иван Крупко Хайрулло Бозоровни сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Гомель халқаро иқтисодий форумига таклиф этиб, расмий таклифномани топширди.

Учрашув якунида Хайрулло Бозоров ва Иван Крупко Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Гомель вилояти Ижроия қўмитаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини (“Йўл харитаси”) имзоладилар.

Шунингдек, “Қўқон” ЭИЗ раҳбари Фаррух Раҳмонов ҳамда “Гомель-Ратон” ЭИЗ маъмурияти раҳбари Антонина Ежова томонидан икки вилоят эркин иқтисодий зоналари ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram