Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР ХИТОЙДАН ФАРҒОНАГА ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ АВИАҚАТНОВЛАРНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-04-19 22:32:24    4704

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик тадбиркорлар Ся Гофен ҳамда Камили Зунонгни қабул қилди.

Учрашувда Хитойдан Фарғонага тўғридан тўғри доимий авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

3 та Airbus ҳамда 3 та Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий самолётларга эга бўлган Hainan Travelzen компанияси, ҳозирда режалаштирилаётган ушбу авиақатновлар учун рухсатнома расмийлаштириш ҳамда икки давлат Ҳаво йўллари компаниялари билан қатновларни мувофиқлаштириш борасида иш олиб бораётгани маълум қилинди.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида авиақатновларни ҳафтасига 100 тага етказиш бўйича эришилган келишув ижросини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб, бу авиақатновни йўлга қўйиш масаласини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Фарғонадан Хитойга тўғридан тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши, 11 миллиондан зиёд водий вилоятлари аҳолиси учун қўшимча қулайликлар яратиши қайд этилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram