Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИНИНГ ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-04-20 17:02:48    4401

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Сўх тумани ички ишлар бўлими учун қурилган замонавий хизмат биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Рамазон Ашропов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят секторлари раҳбарлари ҳамда соҳа фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар Давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларининг замонавий қиёфасини яратиш, ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижаси ўлароқ, мазкур янги замонавий бино қисқа фурсатда қурилиб, фойдаланишга топширилганини тарихий воқеа сифатида эътироф этдилар. Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 13 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлангани маълум қилинди.

Президентимиз томонидан олиб борилаётган тинчликпарварлик сиёсати натижасида, қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани, биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида қилинаётган сайъ-ҳаракатлар бугун натижасини бераётганлиги қайд этилди. Қирғизистоннинг чегарадош туманлари билан аҳил-иноқ бўлиб, баҳамжиҳатликда ишлар ташкил қилинаётганлиги натижасида халқимизнинг кайфияти кўтарилиб, тадбиркорлик, савдо-сотиқ ривожланаётганлиги, одамларимиз турмуш даражасида ўзгариш бўлаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Эндиликда Сўх тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби янги маъмурий бинода янгича куч ва ғайрат билан хизмат қилиб, туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида янада самарадорлик билан фаолият кўрсатишларига ишонч билдирилди.

Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа фахрийлари, фаол ходимлар ҳамда қурувчилар муносиб рағбатлантирилди.

Ушбу бинода юрт посбонларининг самарали хизмат олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар вужудга келди. Жумладан, маъмурий ҳудудда назорат ўтиш жойи, фуқароларни қабул қилиш хонаси, тиббий хизмат кўрсатиш хонаси, кутубхона, ошхона, автотураргоҳ, гараж, омборхона, хизмат итларини сақлайдиган хона, саф майдони, спорт зали ташкил этилган. 3 қаватли асосий бинода эса 70 та хона мавжуд бўлиб, 47 та хизмат хонаси, навбатчилик қисми, маънавият ва маърифат зали замонавий мебел жиҳозлари ҳамда ахборот технологиялари билан таъминланди.

Маъмурий бино ҳудуди ободонлаштирилиб, 3 000 тадан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда гуллар экилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram