Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА МАДАНИЯТ, САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ОБЪЕКТЛАРИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
2024-04-24 12:49:26 4200
Кеча вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида вилоятимиздаги маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўтказган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида ташкил этилган йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мутасаддилари, маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, қатор вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этдилар.
Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш устидан назорат қилиш бўйича ўтказилган ушбу мувофиқлаштирувчи йиғилишда савдо-кўнгилочар мажмуалар, боғлар, бозорлар ва бошқа фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ишларининг бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда самарали амалга ошириш чоралари муҳокама қилинди.
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектларининг тўлақонли ҳамкорлик қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат тартибини сақлашда замонавий техник хавфсизлик воситаларидан кенг фойдаланиш, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги воситалари билан етарли жиҳозланишини таъминлаш лозимлигига эътибор қаратилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram