Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-24 15:01:58    4383

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Республика ишчи гуруҳи томонидан соҳа мутахассислари билан биргаликда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, улардан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш бўйича вилоятда ўрганишлар ўтказилди. Дастлаб мазкур ўрганиш натижалари ҳамда вилоят аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2024 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича соҳа мутасаддилари маълумот бердилар.

Шундан сўнг “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида Фарғона вилоятида 2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режалари бажарилиши ҳолати ҳақида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов ахборот берди.

Вилоятда репродуктив саломатликни таъминлаш борасида 2023 йил ва 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқуловнинг ҳисоботи эшитилди.

Мазкур масала юзасидан вилоят Кенгашининг “Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Дилафруз Касимова музокара учун сўзга чиқди.

Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев эса Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг 2024 йил 1-чоракдаги ижроси ҳақида ахборот берди.

Сессияда шунингдек, Фарғона вилоятининг Наманган ва Андижон вилоятлари билан маъмурий-ҳудудий бирликлар чегарасини белгилаш масалаларини қайта кўриб чиқиш ва яна қатор масалалар кўриб чиқилди.

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram