Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗНИНГ 36 НАФАР ФАХРИЙ ВЕЛОСПОРТЧИЛАРИ “ФАРҒОНА – БУХОРО – ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН” ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА САФАРГА ОТЛАНДИЛАР

×

 2024-04-25 10:40:38    3846

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғоналик бир гуруҳ нуроний отахонлар соғлом турмуш тарзини ва оммавий спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида бугун эрта тонгдан “Фарғона – Бухоро – Қорақалпоғистон” йўналиши бўйича ташкил этилган веломарафонда йўлга чиқдилар.

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида ўтказилган веломарафонга старт бериш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзодбек Рахимов ҳамда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимовлар иштирок этди.

Мазкур узоқ масофали веломарафонда вилоятнинг 36 нафар фахрий велоспортчилари “Фарғона – Бухоро – Қорақалпоғистон” йўналиши бўйича сафарга отландилар. Отахонлар сафарни Наманган, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари орқали амалга оширадилар.

Вилоят спорт бошқармаси томонидан тадбир иштирокчиларини спорт формалари билан таъминлаш ҳамда сафар билан боғлиқ сарф-харажатлар учун зарурий ёрдамлар кўрсатилди.

Веломарафон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5251-сонли қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда оммавий велосипед парадлари ҳамда сафарларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижроси доирасида ташкил этилмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram