Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ БОРАСИДА ФУРҚАТ ТУМАНИДА САМАРАЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

×

 2024-04-25 11:28:17    4211

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда Фурқат туманида аҳоли бандлигини муносиб таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Кеча вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов туманда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда туманнинг чегара ҳудудида жойлашган "Ғаллакор" маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

"Ғаллакор" маҳалласида 43 нафар хотин-қизлар учун субсидия асосида тикув машиналари ажратилиб, уларга маҳалладаги бўш турган бино беғараз ажратилиб, қулай тадбиркорлик муҳити яратилди. Хотин-қизлар аввалига касб-ҳунарга ўқитилиб, тикувчилик соҳасида фаолият юритиб келаётган, ушбу соҳани яхши ўзлаштирган тадбиркорга бириктирилди. Ушбу жараёнда мутахассис орқали уларнинг иш фаолияти назорат қилиб борилиши, барқарор фаолият юритилиши амалиёти йўлга қўйилди. Маҳалла вакиллари ҳамда туман раҳбарлари иштирокида мазкур бинонинг тантанали очилиш тадбири ўтказилди.

Шунингдек, маҳалладаги кам даромадли оила вакилларини даромадини ошириш мақсадида 12 нафар фуқарога мотокультиватор, 39 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди. Мазкур меҳнат анжомлари эҳтиёжманд аҳоли вакилларининг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов туман секторлари раҳбарлари иштирокида "Ғаллакор" маҳалласида сайёр қабул ҳам ўтказди. Қабул давомида фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, банк кредити, моддий ёрдам, уй-жой, тиббий хизмат олиш каби турли масалаларда 40 дан мурожаатлари кўриб чиқилди. 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram