Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА БИРИНЧИ КОМПЛЕКС АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ СИФАТЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-25 11:47:21    4926

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Тошлоқ туманидаги “Заркент зийнати” фермер хўжалиги дала шийпонида ташкил этилган ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида муносиб меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек, баҳорги ғалла парвариши ҳамда пилла етиштириш масалаларига бағишланган семинарда иштирок этди.

Мазкур семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар, оқсоқоллар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида ҳудуддаги фермер хўжаликлари дала майдонларида замонавий агротехника воситаларини ғўза қатор ораларига дастлабки сифатли ишлов бериш учун тайёрлаш жараёнлари кўздан кечирилди.

Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров баҳор мавсуми қишлоқ хўжалигида долзарб давр бўлишлигини қайд этиб, қулай об-ҳаво натижасида бугунги кунда вилоятимиздаги далаларга қадалган чигитлар униб чиққани, эндиликда ҳар бир ишни тартиб, тизим билан ўз вақтида амалга ошириш лозимлиги ҳамда ғўза ниҳолларига дастлабки сифатли ишлов бериш орқали мўл ҳосил олиш мумкинлигини таъкидлади.

Ғўза қатор ораларига культиваторлар воситасида ишлов бериш, махсус юмшатгич ёрдамида чуқур юмшатиш, яганалаш, ғўза ниҳолларини барг орқали озиқлантириш яъни суспензия сепиш, кластерларга дастлабки ишлов даври учун фермерларга зарур ўғит ва ёқилги заҳирасини етарли шакллантириш бўйича тавсиялар берилди.

Фермер хўжаликлари ишчи-ходимлари, механизаторлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш, уларга иш ҳақларини вақтида бериш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

Ушбу берилган топшириқларни туманлар 4 та сектор раҳбарлари сифатли амалга ошириши ва 20 кундан сўнг қайта ўрганилиши маълум қилинди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов жорий йилги ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, ғаллачилик ва пилла етиштиришга тайёргарлик бўйича туманлардаги ҳолат, кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди. 































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram