Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ ЖОНАТАН ХЕНИК БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-25 17:03:18    5269

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва АҚШ штатлари ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилаётгани, сўнгги бир йил давомида АҚШ бозорига Фарғонадан Риштон кулолчилик маҳсулотлари ҳамда Олтиариқ узумлари кириб боргани учрашув давомида алоҳида қайд этилди, бу борада катта имкониятлар мавжудлиги эътироф этилди.

Жорий йил 24 январь куни Вашингтонда Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Риштон керамикаси: Марказий Осиё кулолчилик санъатининг гавҳари” номли кўргазма ҳамда Элчихона қошидаги доимий кулолчилик шоурумининг очилиши ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлгани таъкидланди.

Ушбу кўргазма Фарғона ҳунармандчилигига АҚШда катта қизиқиш мавжудлигини кўрсатгани инобатга олиниб, ҳозирда вилоятимиз туризм компаниялари томонидан америкалик туристлар учун Риштон ва Марғилонга ҳунармандчилик туризми йўналишлари ташкил этиш борасида иш олиб борилаётгани маълум қилинди.

Фарғона билан АҚШ ҳудудлари ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Фарғона вилояти ҳамда Калифорния ва Юта штатлари ўртасида биродарлашув алоқаларини ўрнатиш, АҚШ инвестицияларини вилоят иқтисодиётига жалб этиш кўламини кенгайтириш, касбий таълим йўналишида ҳамкорлик қилиш борасида иш ташкил этишга келишиб олинди.

АҚШ элчихонаси вакиллари вилоятимизга ташриф давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи “Uz-Segang” агрологистика комплекси, “Fergana Global Textile Infinity” кластери, Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” марказини ҳамда қатор ижтимоий соҳа объектларида ҳам бўлиши режалаштирилган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram