Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ДУАЛ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-04-25 18:51:53    5580

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиздаги таълим муассасалари, иш берувчи корхона ва ташкилотлар иштирокида “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзуида форум ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вилоятдаги профессионал таълим муассасалари, мутасадди ташкилот ва бошқармалар масъуллари, бизнес ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари қатнашишди.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги вакили, Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари вакиллари иштирок этишди.

Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида бир пайтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам ишлаш имконини берувчи дуал таълим бўйича ўқувчилар қабули кўрсаткичини юксалтириш, бу тизимнинг профессионал таълим муассасалари ва иш берувчи корхоналар учун афзаллик жиҳатларини муҳокама қилиш, илғор хорижий амалиёт намуналарини маҳаллий шароитга мослаштириш, шунингдек, дуал таълим бўйича иш бошлаган корхоналар тажрибасини оммалаштиришдир.

Бугунги форумда дуал таълим яхши ривожланган мамлакатлар, хусусан, Германия тажрибасидан кенг фойдаланиш муҳимлигига эътибор қаратилди, Германия дуал таълимининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимизда бу тизимни жорий этиш бўйича ҳуқуқий асосларнинг мавжудлиги, иш берувчилар учун афзаллик жиҳатлари муҳокама қилинди.

Мисол учун, дуал таълим замирида нисбатан арзон ишчи кучи, мутахассислар орасидан энг яхшиларини танлаб олиш имконияти, кадрлар қўнимсизлигига барҳам бериш, ўқувчилар қабул жараёни ва таълим дастурларининг иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши каби муҳим жиҳатлар мужассам.

Ишчан руҳда ўтган Форум якунида вилоятдаги 50 дан ортиқ корхона-ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида дуал таълимни жорий этиш бўйича шартномалар имзоланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram