Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Адолат ва холислик – бош мезон

 2018-07-21 10:41:00    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган.

Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонунида янада ўз аксини топди.

Ушбу қонун мухтарам Президентимизнинг “Бундан буён одамлар қуруқ гап сўзларга ишонмайди. Пировард мақсадимиз - халқимизни рози қилиш. Биз ўзимизга юклатилган вазифаларни тўлақонли амалга оширсак, уларни муаммо ва масалаларини жойида ўрганиб, ҳал этсак албатта халқимиз биздан рози бўлади” деган эзгу ғояни амалда рўёбга чиқариш борасида барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини оширишда муҳим қадам бўлди.

Қонун ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4904-сонли фармони ва ПҚ-2721 сонли қарорлари қабул қилиниб, улар билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги аҳолининг кундалик кайфияти билан боғлиқ бўлган масалларини ечимига янада яқиндан муносабатда бўлиб, уларни ечишга ижобий ёндошишга доир қатор ўзгартишлар киритилди.

Қонуннинг асосий янгиликлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорлари асосида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналаридир. Улар қисқа давр мобайнида аҳолининг мурожаат этиши ва муаммоларининг ечими учун асосий ишончли манбааларга айланиб улгурди.

         Вилоят ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 12 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушиб, улар ижро учун тааллуқли ташкилотларга юборилиб, бажарилиши таъминланди.         

Вилоят ҳокимининг Халқ қабулхоналарида ўтаётган қабуллари давомида  жорий йилнинг 6 ойи давомида 932 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг  вакилларилари қабул қилиниб, улар томонидан билдирилган ариза ва шикоятлар белгиланган тартибда тааллуқли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, кўриб чиқилмоқда.