Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ

 2018-08-20 10:45:35    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги
ПҚ-3182-сонли қарорига асосан ҳудудларда ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари томонидан 20 июлдан 20 августгача шахсий сайёр қабулларни ташкил этиш жадвали тасдиқланиб, сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган худудларда қабуллар ташкил этилди.

Жумладан, вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Қўштепа, Ёзёвон, Фарғона ва Сўх туманлари фуқаролари билан ўтказилган қабуллар давомида 133 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилиниб, улар томонидан 141 та мурожаатлар келиб тушди.

Шунингдек, тасдиқланган жадваллар доирасида 20 июлдан 20 августгача вилоят, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари томонидан маҳалла ва қишлоқларда жами 264 та шахсий сайёр қабуллар ўтказилди. Қабуллар давомида 3962 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилиниб, улар томонидан 4146 та мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатларнинг  2077 таси (50,1%) жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиши таъминланган бўлиб, 1330 та (32,1%) мурожаат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, 739 та (17,8) мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш учун ижрочиларга етказилди.

Маҳалла ва қишлоқларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ва уларнинг кўриб чиқиш натижалари мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилмоқда. Жумладан, июн ойида сектор раҳбарлари  томонидан ўтказилган оммавий қабуллар 17 марта телевидения орқали, 45 марта даврий нашрлар орқали кўрсатув ва мақолалар бериб борилди ҳамда  58 марта интернет тармоғи орқали ёритилди.