Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ЎРГАНИБ ЧИҚИЛМОҚДА

 2018-07-21 14:49:39    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининиг ПҚ-3182 сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг 1-сектори таркибига кирувчи Фарғона, Марғилон шаҳарлари. Қўштепа, Ёзёвон, Фарғона, Сўх туманлари аҳолисининг хонадонларида юриб камчиликларни аниқлаш, аҳолини қийнаб турган муаммоларини ижобий ечимини топиш мақсадида жорий йилда маҳаллалар бўйлаб уйма-уй юриш жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фуқаролар томонидан кўтарилган масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда жойни ўзида қонуний тушунтиришлар берилмоқда. Жорий йилнинг 6 ойи давомида юқоридаги шаҳар туманларнинг 700 дан зиёд хонадонларида ишчи гуруҳ аъзолари бўлишиб, оилаларга киришлар давомида 1401 та муаммолар аниқланиб, улардан 720 тасининг ижобий ҳал этилиши таъминланди.

         Жумладан, 1-сектор рахбари, вилоят ҳокими Ш.М. Ғаниевнинг
2018 йил 26 май кунги Фарғона шаҳар штабида ўтказилган қабулида 2-гурух ногирони Г.Қодированинг, унга тайинланган ногиронлик гурухидан норози бўлиб қилган мурожаати бўйича Фарғона шахар 7-сонли оилавий поликлиника томонидан қайта кўрикдан ўтказилиб, ҳужжатлари ТМЭКка белгиланган гуруҳни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Қайта ўрганиш давомида ТМЭК томонидан унга 2020 йилгача 1-гурух ногиронлиги тайинланди.

         Қува тумани Бўстон кўчасида доимий рўйхатда туриб, Фарғона шаҳар, 102-уй, 4-хонадонда вақтинча яшовчи Мирзақулова Наргизанинг ўзини
3-гурухдан 2-гуруҳга, отаси Мирзақулов Неъматни соғлиғини кўриб чиқиш тўғрисидаги ишчи гуруҳга қилган мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, унинг отасига муддатсиз даврга 1-гурух ногиронлиги тайинланди.

         Тошлоқ тумани, Садда қишлоғидаги аҳоли хонадонларида ўтказилган суҳбатлар давомида Афсона кўчасида яшовчи фуқаро А.Акрамовнинг мурожаатига асосан Терак таги маҳалла фуқаролар йиғини, Токзор кўчасидаги 96-уйга нисбатан вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси Тошлоқ тумани филиали томонидан ўлчов ишлари бажарилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилди.

         Фарғона шаҳар, Исмоилов кўчаси,13-уйда яшовчи Х.Рустамовнинг мурожаати инобатга олиниб, фуқарога паспорт олиб берилди.

Марғилон шаҳар, Фабрика кўчасида яшовчи Махмудовга, Марғилон шаҳар, Улуғбек номли кўчада яшовчи Б.Фатхуллаевга, Қўштепа тумани, Қорақушчи қишлоғидан Р.Юлдашеваларга ногиронлик аравачалари етказиб берилди.