Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг таҳлил натижалари

 2018-10-14 14:51:42    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигига 2018 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан тўғридан-тўғри 5793 та мурожаат келиб тушди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг 9 ойи давомида 6922 тани ташкил этган бўлиб,
1129 тага камайган. Бу мурожаатларнинг 2944 таси ёзма мурожаатлар, 155 таси электрон мурожаатлар, 2710 таси оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

Келиб тушган мурожаатларни шаҳар, туманлар мисолида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Фарғона шаҳри (1278 та), Олтиариқ
(431 та), Фарғона тумани (431 та), Марғилон шаҳри (422 та), Қўқон шаҳри (394 та), Қува тумани (331 та), Риштон тумани (312 та) ҳисобига тўғри келмоқда.

Соҳалар кесимида энг кўп мурожаатлар уй-жой ва ер билан таъминлаш бўйича 1191 та, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 391 та, уй-жойларни таъмирлаш бўйича 348 та, иш ҳақи ва имтиёзлар бўйича 300 та, моддий ёрдам масаласида 244 та, коммунал соҳа бўйича 200 та, қурилиш масалалари бўйича 165 та, оилавий муносабатлар масаласида 145 та мурожаатлар келган.

Шунингдек, вилоятда ахолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бевосита бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан сайёр ва онлайн қабуллар ўтказилиб, қабуллар давомида 2283 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти ва шаҳар, туман Халқ қабулхоналарида ўтказилган қабуллар давомида 1093 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилиниб, улар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 45,6% ижобий ҳал этилди.

Ўз навбатида, шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан ўтказилган
509 та шахсий ва сайёр қабуллар давомида 4880 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.