Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг таҳлил натижалари

 2018-07-15 14:54:34    64

PDF юклаш
Чоп этиш


2018 йилнинг 6 ойи давомида Фарғона вилояти ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслари томонидан 4349 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2185 таси ёзма мурожаатлар, 97 таси электрон мурожаатлар,
2067
таси оғзаки мурожаатларни ташкил этади. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг
1-ярим йиллигида 4573 тани ташкил этиб, 224 тага камайган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 3450 таси назоратга олиниб, шундан 1655 таси ёки 38 % ижобий ҳал этилди.

Бу мурожаатларнинг 1500 таси (34,5%) вилоят ҳокимлиги аппарат ходимлари, 2032 таси (46,7%) вилоят бошқармалари, 784 таси (18%)  шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Энг кўп мурожаатлар Фарғона шаҳри (910 та), Марғилон шаҳри
(322 та), Олтиариқ тумани (319 та), Фарғона тумани (318), Қўқон шаҳри
(281 та), Қува тумани (264 та), Ўзбекистон тумани (196 та) ва Учкўприк тумани (179 та) ҳокимликлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Соҳалар кесимида мурожаатлар таҳлил қилинганда, уй-жой ва ер олиш масаласида 942 та, дин масалалари бўйича 342 та, тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида 292 та, иш ҳақи масаласида 272 та, моддий ёрдам масаласида 165 та мурожаатлар келиб тушган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти ва шаҳар, туман Халқ қабулхоналарида ўтказилган қабуллар давомида 932 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилиниб, улар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 49,6% ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, ахолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бевосита бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан сайёр ва онлайн қабуллар ўтказилиб, қабуллар давомида
1731 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан ўтказилган
241 та шахсий ва сайёр қабуллар давомида 3050 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.