Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КАСБ МАҲОРАТИ ОШИРИЛМОҚДА

 2017-05-11 15:44:51    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон  қурилиш касб-ҳунар коллежида 4-республика “Касб маҳорати” танлови ўтказилди.

Танловнинг очилиш маросимида  “KNAUF”  компаниясининг  МДҲ давлатлараро  раҳбари Ф.Затцингер,  “Кнауф Гипс Бухара” МЧЖ  корхонаси раҳбари Д.Дерипалко, компаниянинг  ресурс  маркази бошлиғи С.Саидрасулов, Ўрта махсус  касб-ҳунар таълими маркази  мутахассиси  Шоҳиста Маҳсудова   ўқувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, ижодий салоҳиятини намоён бўлиши  ва фаоллигига кўмаклашувчи  таълим муҳитини яратишда танлов муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида сўз юритди.  Тадбир давомида “Қурилиш пардозлаш ишлари  устаси” касби бўйича  В.Елизарова муаллифлигида тайёрланган  “Синч қопламали конструкцияларни монтаж қилиш технологияси. Амалиёт” ўқув қўлланмасининг  тақдимоти бўлиб ўтди.  

    Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг назарий ва амалий билимлари синовдан ўтказилди. Биринчи ўрин Фарғона вилояти,  2-ўрин  Бухоро вилояти, 3-ўрин Андижон вилояти касб-ҳунар коллежи жамоаларига насиб қилди.

 Қиргули саноат ва қурилиш касб-ҳунар коллежида ҳам “Маҳоратли ишлаб чиқариш таълими устаси ва иқтидорли шогирд” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда мазкур танловнинг вилоят босқичларида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган 14 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

           Танлов натижасига кўра биринчи ўринга Марғилон қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Абубакр Ҳусанов сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Қашқадарё вилоятидаги Китоб коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳзод Боймуродов қўлга киритган бўлса,  учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Беруний қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Умаржон Қаландаровга насиб этди.