Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНГ ЯХШИ ТАДБИРКОРЛАР, ФЕРМЕРЛАР, ҲУНАРМАНДЛАР

×

 2017-05-11 15:43:55    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган анъанавий кўрик-танловнинг вилоят босқичида ўз салоҳиятларини тўлиқ намоён этишди

 

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда.

Хусусан, миллий ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ҳамюртларимизнинг нафақат даромад манбаи, фаровон ҳаёти омили, шу билан бирга тадбиркорлик соҳасидаги қобилиятларини намоён этувчи муҳим мезонлардан бирига айланди. Йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг бу борадаги аҳамияти беқиёсдир.

Ўтган йиллар давомида тобора янгича руҳ ва кайфиятда ташкил этилаётган мазкур кўрик-танлов вилоятимизда ҳам юқори салоҳиятли, ташаббускор, истиқболли лойиҳаларни тадбиркорлар, ҳунарманд ва фермерларни кашф этаётгани барчамизни беҳад мамнун этади.

2017 йилнинг 3 май куни баҳор тароватидан яшнаб, ўз малоҳати ва жозибаси, гўзаллигини кўз-кўз этаётган Фарғона шаҳрида ушбу нуфузли кўрик-танловнинг вилоят босқичи байрамона руҳда ташкил этилди. Миллий удумларимизга кўра жаранг сочган карнай-сурнай садолари, мумтоз куй-қўшиқлар барчани шодон даврага чорлади. Вилоятдаги тегишли бошқармалар, корхона-ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар вакиллари, шаҳар-туманлардан ташриф буюрган қатнашчилар вилоятимиз тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлари томонидан ташкил этилган кўргазма фаолияти билан яқиндан танишишди. Кўргазмага қўйилган кенг ассортиментдаги маҳсулотлар соҳа вакилларининг тадбиркорлик салоҳияти нечоғли юксалиб бораётганидан далолат беради.

Фарғона олимпия захиралари коллежида “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг жорий йилги шаҳар-туман босқичларида иштирок этган 356 нафар тадбиркор, 247 нафар фермер, 308 нафар ҳунармандларнинг энг яхшилари жамул-жам бўлишди.

Дастлабки босқичда ғолиб бўлган 55 нафар тадбиркор,  ҳунарманд ва фермерлар ўз маҳсулотлари кўргазмаси, самарали йўналишларга эга бизнес-лойиҳаларини йиғилганлар эътибори, нуфузли ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, кўргазмага қўйилган маҳсулотлар билан яқиндан танишди, вилоятимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар билан самимий суҳбатлашди.

Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Булоқ АС” фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги соҳасининг устувор йўналишлари – қуёнчилик ва балиқчиликни ривожлантириш борасида кенг қамровли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Кўп тармоқли фермер хўжалигидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида яратилган бизнес-лойиҳа ва эртанги кун истиқболи билан боғлиқ режалар иштирокчиларга катта таассурот қолдирди.

Фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев фаолият кўламини янада ривожлантириш бўйича фермер хўжалиги аъзоларига ўз тавсиялари, амалий таклифларини айтиб ўтди. 

  – Ҳозир кунда Европадан келтирилган наслли қуёнлар, балиқчиликда сазан, амур, оқ амур, Африка лаққа балиқларини парваришлаб, уларни кўпайтириш ҳаракатидамиз, –  дейди фермер хўжалиги раҳбари Абдуолим Ишбаев. – Кўп тармоқли хўжалигимизда боғдорчилик ва сабзавотчиликдан ҳам даромад олишга эришяпмиз. Тармоқлар фаолиятини кенгайтиришимиз учун ўз вақтида солиқ имтиёзлари, банк кредитлари берилаётгани бизни катта мақсадларга чорлаяпти.

Қўқон шаҳридаги “Барака мега бизнес” масъулияти чекланган жамияти айни вақтда спорт кийимлари, қандолатчилик ва консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чой маҳсулотларини бежирим идишларга қадоқлашни йўлга қўйган. Корхонада хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда чойни маҳаллий шароитда етиштириш тажрибасини ҳам ўзлаштирилмоқда.

– Дастлабки натижалар чакки эмас,-дейди корхонанинг савдо бўлими бошлиғи мутахассиси Раҳимжон Юсупов. –  Бу бизнес-лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш орқали ўзимизда етиштириладиган чой маҳсулотларини Марказий Осиё, МДҲ давлатларига экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз. Натижада корхонада мавжуд 85 та иш ўрнига қўшимча 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Марғилон шаҳридаги Марямхон Ғиёсова раҳбарлик қилаётган “Мафтуна ҳалол барака” хусусий корхонасида тикилаётган мактаб ҳамда касб-ҳунар коллежи, академик лицейлар ўқувчиларига мўлжалланган  кийим-кечаклар ўзининг бежиримлиги ва сифати, арзонлиги билан харидоргир ҳисобланади. Тадбиркор йилдан-йилга ўз фаолиятини ривожлантиришда банкнинг молиявий кўмагига таяниб иш тутаётгани корхонада янги иш ўрни кўпайишига мустаҳкам замин яратяпти.

Олтиариқ туманидан ташриф буюрган якка тартибдаги тадбиркор Камолиддин Омоновнинг ҳам келажак билан боғлиқ режа-мақсадлари эътиборга сазовордир. У ўз фаолиятини 2012 йили йўлга қўйган бўлиб, ҳозирги кунда 15 турдан ортиқ замонавий эшик-ром, мебель маҳсулотларини ички бозорга етказиб беряпти. Айни пайтда ёш тадбиркор фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида туманда ташкил этилаётган кичик саноат зонаси ҳудудидан ер майдони олиш ҳаракатини бошлаган.  

– Оилавий корхонамизда ишлаб чиқарилаётган ошхона, ётоқхона ва меҳмонхона учун мўлжалланган мебель жиҳозлари харидорларга жуда ҳам манзур бўлмоқда, – дейди Фурқат туманидаги “Фурқатлик Улуғбек орзуси” корхонаси раҳбари, ёш тадбиркор Улуғбек Топилов. –  Корхонамиздаги 6 нафар ишчининг астойдил меҳнати ва хориждан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида қисқа вақтда самарали натижаларга эришдик. Бу йил танловнинг туман босқичида “Энг яхши тадбиркор” йўналишида фахрли  I-ўрин билан тақдирландим. “Ташаббус-2017”нинг вилоят босқичида қатнашиб, янги ютуқларга эришишни ўз олдимга асосий мақсад сифатида белгилаганман.

Миллий ҳунармандчилик – ота-боболаримиздан мерос боқий қадрият. У истиқлол шарофати билан қайта қадр топди ва ривожланди. Бу борада халқ амалий санъати вакилларига яратилган имтиёз ва имкониятларнинг аҳамияти беқиёс. Миллий анъаналарини эъзозлаб келаётган уста-ҳунармандлар фаолияти ҳам танловда ўз эътирофини топди. Мисол учун, тошлоқлик ўймакор уста Муҳиддинжон Исмоилов, қўқонлик уста-кандакор Фозилжон Абидов, Марғилон атласчилар сулоласи вакили Нурмуҳаммад Валиев ва бошқаларнинг ижодий ишларини танлов қатнашчилари ва ташкилотчилари катта қизиқиш билан кузатдилар.

– Бир вақтлар меҳнатимиз намуналарини кўргазмаларга олиб чиқиш нарёқда турсин, уларни эмин-эркин сотишга ҳам чўчирдик. Ҳозир эса шароит тамомила ижобий томонга ўзгарди, – дейди танлов қатнашчиси, қўқонлик уста-кандакор Фозилжон Абидов. – Уста-шогирд анъаналарига таяниб меҳнат қиляпмиз. Маҳсулотларимиз хорижда ҳам харидоргир.

“Ташаббус-2017” кўрик-танлови вилоят босқичининг “Энг яхши тадбиркор” йўналиши ғолиби сифатида Марғилон шаҳридаги “Муҳаммад Салом Омина” хусусий корхонаси раҳбари Абдураҳмон Юлдашев эътироф этилди. “Энг яхши фермер” йўналишида Риштон туманидаги “Ихтиёр СМИК” фермер хўжалиги раҳбари Мўътабархон Аҳмедова биринчи ўринни қўлга киритди. “Энг яхши ҳунарманд” йўналишида ғолиблик риштонлик уста-кулол Шоҳрух Бозорбоев I-ўрин соҳиби бўлди.

Шунингдек, кўрик-танлов якунида “Энг фаол тадбиркор аёл”, “Энг намунали солиқ тўловчи”, “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор”, “Энг кўп экспортни амалга оширган тадбиркор” каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланди.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Кўрик-танлов ғолиблари “Ташаббус-2017” нинг республика босқичида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонамиз.