Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2019 йил 14 ноябр куни Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тошпўлатов Фарходжон Муродович тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

×

 2019-11-23 11:20:59    79

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона "АЗОТ" АЖ мажлислар залида вилоятдаги мутассади бошқарма ва ташкилот рахбарлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра сухбатида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарходжон Тошпўлатов очди ва олиб борди. Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, уларга кредит, йер ажратиш ва бошқа соҳаларда шароитларнинг яратилишида маҳаллий ҳокимликлар, солиқ ва банк тизими зиммасидаги вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

Вилоят ҳокимининг тадбиркорларга қилган Мурожаатномаси ўрганиб чиқилиб, атрофлича тушунтириб берилди. Шунингдек вилоятда "Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш  ва ривожлантириш" бўйича 9 та устивор йўналишда вилоятда қилинган ишлар бўйича мутассади  бошқарма ва ташкилот рахбарлари хисоботлари эштилди.


Ошкора ва самимий мулоқот тарзида кечган тадбирда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, бандликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар томонидан тадбиркорликка доир қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва янгиликлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида маълумот берилди. Тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар, келтирилган муаммоли масалалар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли ташкилотлар бириктирилди.


Учрашувда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Атабаев, вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Жўраев, вилоят Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Маматҳонов, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бош бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари Д.Ғаниев, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Т.Қундузов, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи уринбосари В.Тожиев, Вилоятдаги Бош вазир қабулхонаси мудири И.Турғунов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи О.Хомидов Ер тузиш ва Давлат Кадастр Бошқармаси бошлиги уринбосари Б.Ярматов сўзга чиқиб, бугунги кунда тадбиркорлар билан олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида гапириб ўтишди.

Бундан буён “тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин” деган ғоя, тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини тезкор ҳал этиш ҳар бир раҳбар, ҳар бир идора фаолиятининг асосий қоидасига айланиши учрашувда алоҳида таъкидланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати