Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 329 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

×

 2019-12-11 15:13:00    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

қатган бу хабарга муносабат билдириш шарт эмасди. Аммо аллақачон мавзу топа олмай қолган “Озодлик”чилар давлат идораларини обрўсизлантириш учун энди ахборотни ўйлаб топаётганлари кулгули ҳолдир. Уларнинг “@sizdantelegram” рукунидаги хабарига кўра, гўё Фарғона вилоятида бўлиб ўтган ҳосил байрамидаги улоқ муобақасида ғолибни аниқлашда ғирромлик қилинган эмиш. Эмишки, ғолиб улоқчининг оти вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги котибияти мудирига тегишли экан.

    Хабарнинг на муаллифи, на манзили бор. Фақат миш-миш.

    Ҳа, шундай қилиб “Озодлик”нинг навбатдаги миш-миши ҳам ёлғон бўлиб чиқди. Нега дейсизми? Ахир улоқ марду-майдонлар мусобақаси-да. У ўн минглаб томошабинлар кўз ўнггида рўй беради ва ғолиб ҳам элнинг назарида аниқланади.

 

   Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами доирасида уюштирилган улоқнинг бош соврини “Нексия-3” автомобили Данғара туманидан бўлган чавандоз Бехзод Мухаммадиевга насиб қилган. У бир неча юз чавандозлар орасига оти билан ёриб кириб, улоқни даст кўтариб тақимига босдию, давра айлантириб маррага ташлаган. Ишқибозлар жўр бўлиб “ҳалол,ҳалол” дедилар. Ҳакамлар ҳам бир овоздан уни ғолиб деб топдилар.

 

-Отам, бобом ҳам чавандоз бўлганлар. Мен ҳам улар йўлидан бордим. Ўзим деҳқонман. Лекин “Қораполвон” лақабли отим билан бошқа вилоятлар, шунингдек қўшни Тожикистон, Қирғизистонда ўтадиган улоқларда иштирок этиб, кўп бор ғолиб бўлганман. Фарғонада кўп моҳир чавандозлар бор эди. Лекин, “Қораполвон”им яна ўзини кўрсатди,-дейди Бехзод Муҳаммадиев. “@sizdantelegram”даги хабарни шарҳлар экан.-Улоқда ғирромлик бўлмайди.      

                                           Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати