Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОХИРАТИНГИЗ ОБОД БЎЛСИН!

×

 2020-03-26 14:49:33    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон халқ шоири, устоз Охунжон Ҳакимовнинг вафоти ҳақидаги хабар фарғоналикларни чуқур қайғуга солди. Фарғона ижод мактаби, ўзбек адабиёти ва журналистикаси илдизи бақувват азим чиноридан жудо бўлганлиги барчамизнинг қалбимизни ларзага келтирди.

Охунжон Ҳакимовнинг юзлаб шогирдлари, унинг ижодидан бемисл маънавий қувват олган миллионлаб ихлосмандлари учун бу катта йўқотишдир. Устознинг ўзбек адабиёти ва матбуоти ривожига қўшга беқиёс ҳиссаси тарих зарварақларига битилди, ундан миннатдор қалбларга мангу муҳрланди.

Устоз илк ижодини, журналистик фаолиятини Фарғона вилоятининг “Коммуна” (ҳозирги “Фарғона ҳақиқати”) газетаси таҳририятида бошлаб, кейинчалик ҳақиқий катта ижодкор сифатида элга танилди, ҳурмат-эътибор топди. Унинг “Илҳом водийси”, “Қўлларим кўксимда”, “Тафаккур боқий”, “Ватан қасидаси”, “Ўшал кун келур”, “Кўзларингни ўзи қаро”, “Қизлар ҳаёл сурсалар” сингари ўнлаб шеърий тўпламлари, замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги бир қатор очерк, лавҳа, репортаж ва суҳбат-мақолалари ўқувчиларни эзгуликка, меҳр-оқибатга чорловчи, юксак бадиий асарлар сифатида қадрланади.

Биргина “Дунё” шеъри асосида яратилган қўшиқ бутун Европани қамраб олиб, бир неча тилларда куйланганлигининг ўзи Охунжон Ҳакимов ижоди, истеъдодига берилган юксак баҳо ва халқаро эътироф эди.

Охунжон Ҳакимов қўшиқнавис шоир, драматургия соҳасида ҳам ўз маҳорат мактабига эга. Унинг адабиёт ва журналистика ривожига қўшган муносиб ҳиссаси давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, 1998 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2006 йилда Ўзбекистон халқ шоири фахрий унвони билан мукофотланган.

Бағрикенг, меҳрибон устоз Охунжон Ҳакимовнинг мазмунли умр йўли, сермаҳсул ижодий фаолияти, одамийлик фазилатлари биз учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят фаоллари номидан Охунжон Ҳакимовнинг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига чуқур таъзия билдирамиз.


Шуҳрат ҒАНИЕВ,
Фарғона вилояти ҳокими.

 

Лолахон МУРОТОВА,
Ўзбекистон Қаҳрамони.

 

Топволди ХОЛДОРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.