Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕССИЯДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2020-04-18 17:26:12    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 18 апрель куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган 60 нафар депутатдан, 57 нафари қатнашди. Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

        1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан вилоят сектор раҳбарларининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари юзасидан тақдимотларни эшитиш ва муҳокама қилиш.

        2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5980-сонли Фармони тўғрисида.

        3. Ўзбекистон Респубилкаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2020 йил 13 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қўшма қарори тўғрисида.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала - яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлар кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан вилоят ҳокими Ш.Ғаниев ахборот бериб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят прокурори У.Қосимов, ИИБ бошлиғи Д.Тошхўжаев, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхоновлар ўзларига бириктирилган секторлар кесимида ахборот бердилар. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати аъзоларидан тузилган Республика Ишчи гуруҳ аъзоси, сенатор И.Султонов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи С.Аминжоновлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube