Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЯНА 4 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

×

 2020-04-18 17:49:33    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали коронавирус инфекциясидан тузалаётган беморларни тантанали кузатиш тадбирларида шифокорлар томонидан уларга анвойи гулдасталар тақдим этилаётганини кузатиб бормоқдамиз.

Шу йилнинг 18 апрель куни Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ушбу касалликдан бутунлай соғайган яна 4 нафар беморларни кузатиш маросими ўзгача тарзда ташкил этилди. Бу гал шифокорлар беморларга эмас, балки беморларнинг яқинлари фидойи шифокорларга гулдасталар туҳфа этдилар. Ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида бундай эзгу анъана тадбир қатнашчиларига ўзгача хушкайфият бахш этди.

Дунёда коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда юртимизда ушбу хасталикдан тузалганлар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир. Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам малакали шифокорлар ва соҳанинг барча фидойи ходимлари саъй-ҳаракати туфайли ўнлаб оилалар яна тўкис бахт шукуҳидан баҳраманд бўлмоқдалар.

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан тузалган 4 нафар бемор вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бу дарддан фориғ бўлганларнинг уч нафари Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятидан чартер рейс орқали Туркиядан Фарғонага олиб келинган ҳамда Олтиариқ туманидаги фахрийлар санаторийсида карантинга олинган эди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Бир нафар фарғоналик бемор (бу йигит Ёзёвон туманидан) коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирганди. Беморларнинг уч нафари эркак ва бир нафари аёл. Уларнинг энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг кичиги 22 ёшда.

- Муҳтарам Президентимизга, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларига чексиз миннатдорчилик билдираман, - дейди Андижон вилоятидан бўлган онахон. – Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида беморлар бу касалликдан тузалиши учун барча шароитлар муҳайё этилган. Биз даволаниш жараёнида бирор-бир қийинчиликка учрамадик. Шундай меҳрибон Юртбошимиз, ғамхўр давлатимиз борлигидан беҳад мамнунмиз.

Ёзёвонлик навқирон ёшдаги ҳамюртимиз учун ҳам нохуш кунлар ортда қолди. У реабилитация муддати жараёнида маълум вақт давомида тиббий назоратда бўлгач, қадрдон оиласи даврасига қайтиши мумкин.

- Касаллик худди бир ёмон тушдек ортда қолганидан хурсандман,-дейди бу йигит биз билан суҳбатда. – Бундай синовли кунларда сени оқ ювиб, оқ тараган ота юртнинг қадри, куч-қудратини яққол ҳис этаркансан. Президентимиз, ҳар бир юртдошимизнинг меҳри ва эътибори бизга беқиёс қувват бахш этди. Барчаси учун катта раҳмат.

Таъкидлаш жоизки, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу кунга қадар 2 нафар бемор соғайиб чиқанди. Шу тариқа вилоятда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 6 нафарга етди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube