Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича бир қатор кечиктириб бўлмайдиган вазифалар тўғрисида

×

 2020-04-18 18:24:25    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш
ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича бир қатор кечиктириб бўлмайдиган вазифалар тўғрисида   

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича бир қатор кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ҳавотирга солаётган, хатто катта давлатларнинг ҳам иқтисодиётига зарба бераётган “Коронавирус пандемияси” халқимизни матонати, иродаси, имон-эътиқодини имтиҳон қилиб турибди.

Шундай оғир ва мураккаб шароитда Муҳтарам Президентимиз мазкур даҳшатли офатни олдини олиш, халқимизни талофатсиз олиб чиқиш, барча соҳада маҳсулот етиштиришни барқарорлигини таъминлаш юзасидан қатор Фармон ва қарорлар қабул қилаётганлиги юртдошларимизнинг руҳини, кайфиятини янада кўтариб, эртанги ёруғ кунларга умид ва ишончини мустаҳкамламоқда.

Вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботини эшитиб, депутатлар томонидан билдирилган фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:        

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Фарғона вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича бир қатор кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ижроси юзасидан вилоят сектор раҳбарларининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳал этиш чораларини юзасидан

Ғаниев Шуҳрат Мадаминович вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари;

Қосимов Улуғбек Бердиқобилович – вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари;

Тошхўжаев Дониёр Бахтиярович - вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари;

Нисбатхонов Шукуруллахон Холматхонович - вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарларининг тақдимотлари тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳудудларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича вилоят чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вилоятда деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида халқ депутатлари вилоят кенгашининг доимий комиссиялари ва депутатларини ҳудудларга бириктириш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Халқ депутатларни туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли қарорлари билан:

ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича туман (шаҳар)  чора-тадбирлар режаси тасдиқланганлиги;

деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида халқ депутатларни туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларини маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилганлиги кўрсатиб ўтилсин.

6. Барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари:

бир кун муддатда ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжини аниқлаш ва уни етиштириш учун деҳқон ҳўжаликлари ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва бошқа йўналишлар асосида аниқ манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижросини назорат қилишда ҳудудлардаги сенаторлар ва маҳаллий кенгаш депутатларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш, шунингдек, деҳқон ҳўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этишда маҳаллий кенгашлар назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.

7. Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари депутатларига ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжини аниқлаш ва уни етиштириш учун деҳқон ҳўжаликлари ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва бошқа йўналишлар асосида тасдиқланган аниқ манзилли чора-тадбирлар режасини бажарилишида депутатлик назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.

8. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (М.Обидов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоятдаги бошқа нодавлат теле- ва радиоканаллар ҳамда босма нашрлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари муассислигидаги газеталарида  ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туркум кўрсатувлар ва мақолалар тайёрлаб бориш тавсия этилсин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Кенгаш раиси,
вилоят ҳокими Ш.Ғаниев