Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ

×

 2020-04-18 18:57:09    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2020 йил 13 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Қўшма қарори тўғрисида


Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Мамлакатимизда бугунги кунда аҳоли томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилишини тақозо этмоқда.

Коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқалардан аввалги йилларга қараганда икки баробар кўп ҳосил олиш ўта долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан бўлган ички талабни тўлиқ қаноатлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва унинг фаровонлигини янада юксалтириш борасида ишга солинмаган катта захира ва имкониятлар мавжуд. Бу соҳадаги ишлар натижадорлигини ошириш учун эса таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2020 йил 13 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-IV/КҚ-33-IV-сонли қўшма қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 8 апрель куни ўтказилган коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар бугунги кунда долзарб эканлиги инобатга олинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мазкур қўшма қарори билан:

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги туманлар ва шаҳарларда аҳолига ўз томорқасидан самарали фойдаланишда ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ҳамда уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Қуйидагилар:

вилоятда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир тадбирлар режаси
1-иловага мувофиқ;

аҳолига ўз томорқасидан самарали фойдаланишда ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари депутатларидан иборат вилоят Ишчи гуруҳининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияларини худудларга бириктириш жадвали 3-иловага мувофиқ;

5. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг (М.Сайфитдинова ва М.Салимова) асосий вазифалари этиб белгилансин:

туман (шаҳар) ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлимларига аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишда амалий ёрдам бериш;

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан вилоятда мақсадли фойдаланишини ташкил этишга кўмаклашиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш масалалари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ўрганилиши ҳамда муҳокама қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича таъсирчан депутат ва жамоатчилик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш;

кам таъминланган, қаровчиси бўлмаган оилаларга илғор фермерларни бириктириш, томорқа ерларига ишлов бериш, экин экиш ва у ерларни парваришлашда ёрдам берилиши ҳамда бу мақсадда маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан самарали парламент назорати ўрнатилишини ташкил этиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ерларидан унумли фойдаланилишини таъминлашга қаратилган, шу жумладан томорқа ерлари қаровсиз ташлаб қўйилишига йўл қўймаслик ҳамда уларга экин экиш зарурлиги тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш;

ерлардан самарали фойдаланаётган томорқа ер эгаларини рағбатлантириш борасидаги мавжуд механизмларнинг самарали қўлланилишини ташкил этишга кўмаклашиш;

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, парранда ва чорва молларини парвариш қилиш, мевали дарахтлар экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш;

бу соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

6. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши раислари – туман (шаҳар) ҳокимлари бир кун муддатда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг доимий комиссиялари ва депутатларини худудларга (маҳалла фуқаролар йиғинларига) бириктириб, уларнинг асосий вазифаларини белгилаб берсин. 

7. Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари:

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш масалаларини ўрганилиши ҳамда муҳокама қилинишини ташкил этсин.

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатсин.

кам таъминланган, қаровчиси бўлмаган оилаларга илғор фермерларни бириктириш, томорқа ерларига ишлов бериш, экин экиш ва у ерларни парваришлашда ёрдам берилиши ҳамда бу мақсадда маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан самарали депутатлик назорати ўрнатсин.

8. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Н.Асқарова) Адлия бошқармаси (Б.Хасанов), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Ғ.Абдулхакимов) билан биргаликда томорқа ер участкаларидан оқилона фойдаланилмаганлиги учун жавобгарликни янада кучайтириш юзасидан бир ҳафта муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларига киритсин.

9. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (М.Сайфутдинова) Адлия бошқармаси (Б.Хасанов), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Ғ.Абдулхакимов) билан биргаликда аҳолининг ўзи яшаб турган томорқасидан ҳамда даладаги ерлардан ажратилган томорқасидан самарали фойдаланишини тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларига таклиф ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларига киритсин.

мутасадди бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларини деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотини ҳар чоракда эшитсин, шунингдек, ҳудудларда маҳаллий кенгашлар билан биргаликда мунтазам муҳокамалар ўтказсин.

10. Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига:

деҳқон хўжаликлари билан ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланмаётган ер эгалари билан тушунтириш ишларини олиб бориш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриб борсин;

деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланилишига ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир масалаларни халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиб борсин.

11. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (М.Обидов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан биргаликда вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоятдаги бошқа нодавлат теле- ва радиоканаллар ҳамда босма нашрларда вилоятда деҳқон хўжаликлари ерлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан туркум кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолалар чоп этилишини ташкил этиб бориш тавсия этилсин.

12. Ушбу Қўшма қарор тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессиясида тасдиқлаш учун киритилсин.

13. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.       

14. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Кенгаш раиси,
вилоят ҳокими Ш.Ғаниев