Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ШАВКАТ ЮНУСОВ: ПРЕЗИДЕНТИМ ЧАҚИРИҒИГА ЖАВОБАН 100 ТА ОИЛА ИШЛИ БЎЛДИ
2020-04-21 16:14:43 134
Фарғона вилоятида коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратиляпти. Март ойида “Автоойна” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва экспортни самарали йўлга қўйганлиги учун “Jentra” автомашинаси билан тақдирланди.
Бугун эса “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган “Admiral group” масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай рағбатга эга бўлди. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур жамиятга янги автомашинанинг калитини топширди.
“Admiral group” масъулияти чекланган жамияти 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, лойиҳа учун 5,1 миллион долларлик инвестиция сарф этилган. Ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада 155 нафар киши иш билан таъминланди. Ўтган йилда 105 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 72,1 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди, 850 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорти амалга оширилди. Айни вақтда корхона тўла қувват билан ишламоқда.
-Кеча Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сургани муҳим воқелик бўлди, -дейди жамият раҳбари Шавкат Юнусов.-Бугунги карантин даврида бу каби хайрли ишлар аҳолини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Биз ҳам атроф ҳудудлардаги 100 нафар ишсиз, ёрдам ва кўмакка мухтож аҳоли рўйхатини тузиб чиқдик. Улар уч ой муддатга корхонамизга ишга олинди. Агар бу иш жойлари уларга маъқул келса, шартномани яна узайтиришни режалаштирганмиз. Оталаримиз ҳатто кичик бир сартарошхонага ҳам эга бўлмаган. Бугун давлатимиз раҳбари яратиб берган имкониятлар боис катта мулкдор эгасиман. Президентимиз чақириғига “лаббай” деб жавоб бериб халқимизнинг оғир кунларида саховат ишларига ҳисса қўшиш аслида бизнинг бурчимиз бўлиши керак. Шу орқали қанчалаб оилалар даромад кўради, ҳаётидан рози бўлади ахир.
2021 йилда қўшимча 3,8 миллион долларлик янги лойиҳа тадбиқ этилиб, ишлаб чиқариш қувватларини 72 минг тоннадан 126 минг тоннага етказилади, яна 100 нафар иш ўринлари яратилади. Тадбиркорнинг бу каби эзгу-саъй ҳаракатларига вилоятдаги бошқа тадбиркорлар ҳам қўшилишмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube