Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ЧЎНҒАРАГА ЕТИБ КЕЛДИ

×

 2020-04-23 18:48:33    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазон дуолар ижобат бўладиган ой. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан шу қутлуғ ой арафасида савобли ва олийжаноб иш бошланди. Юртимиз бўйлаб “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўл олди. Тадбиркору фермерлар, йирик-йирик корхоналар биринчи кундан атроф маҳалла, қишлоқ, кўп қаватли уйлардаги кам таъминланган оила, ишсиз аёллар ва ёшларни аниқлаб, ўз жамоаларига қабул қиляптилар. Уларни иш билан таъминлаб, амалий кўмак беришмоқда.

Бугун “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Риштон туманининг Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти ҳудудидаги анклав Чўнғара қишлоғига етиб борди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ун ва ёғ ортилган автомашиналар билан чўнғараликларни хабар олгани келди.

Шуҳрат Ғаниевни чегара ҳудудида Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов кутиб олди. Улар икки давлат Президентларининг олий даражадаги мулоқотларида белгилаб берилган ўзаро қўни-қўшничилик, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланаверади, дедилар.

- Коронавирус пандемияси бошланган чоғда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга, Фарғона вилоятининг Боткен вилоятига дезинфекция ва яккаланиш – санитария воситаларидан беғараз кўрсатган ёрдами учун халқимиз чуқур миннатдорчилик изҳор қилмоқда, - деди Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов. – Дўст бошига иш тушганда билинади. Ўзбек-қирғиз халқи азалдан мустаҳкам дўстдир.

Шундан сўнг ун ва ёғ ортилган машиналар Чўнғара кўчалари бўйлаб йўл олди.

- Президентимиз кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли биз ўзимизни ҳеч қачон анклав ҳолатдаги қишлоқ деб билмаймиз, - деди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муроджон Сотволдиев. – Мана бугун шак кунида қишлоғимиздаги 300 дан зиёд хонадоннинг ҳар бирига бир қопдан ун ва ёғ ҳайрия қилиб тарқатиляпти.

Шу куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Чўнғара қишлоғи аҳолиси вакиллари билан учрашиб, коронавирус пандемияси шароитидаги вазиятни муҳокама қилди. Чўнғараликларга бундан буён ҳам ҳар томонлама кўмак бериб борилаверади, деди ҳоким.

Қишлоқ аҳолиси вакиллари дуога қўл очиб юртимизга тинчлик, омонлик, давлатимизга равнақ тиладилар, дунё халқлари бошига келган бало тезроқ кўтарилишини, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга яратган узоқ умр, янада улуғ мартаба берсин дея дуо қилдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube