Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШОҲИМАРДОН – ЎЗБЕКИСТОНДАГИ КОРОНАВИРУС ЕТИБ БОРМАГАН ҚИШЛОҚ

×

 2020-04-25 17:37:12    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазоннинг шу қутлуғ кунларида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Шоҳимардон қишлоғи аҳолиси билан учрашди.

- Билингки, Сизлар Ўзбекистон Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборидасизлар, - деди ҳоким шоҳимардонликлар билан суҳбат чоғида. – Коронавирус деган касаллик Сиз, тоғликларга етиб келмаганининг ўзи катта ютуқ. Зеро, бу қишлоқ аҳли ҳам қалбан, ҳам амалиётда поклик билан барчага ибрат бўлиб келаётгани боисидир. 

Шоҳимардон қишлоғидаги деярли барча дам олиш уйлари 2019-2020 йилларда таъмирланди. Янгитдан яна кўплаб замонавий меъморий ечим ва шарт-шароитдаги уй меҳмонхоналари, дам олиш чорбоғлари қурилди. Агар коронавирус пандемияси бўлмаганида апрел-май ойларида бу ерда туризмга бағишланган халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилганди.

- Қишлоғимиз обод бўлиб кетди, - дейди Шоҳимардон МФЙ раиси Икромжон Абдухолиқов. – Хатто дастлабки жаррохлик ва туғруқхонаси бўлган шифохона, маданият маскани, касаначиликка асосланган саноат тармоқлари ташкил этилди. Биз давлатимиз ва Президентимиз ғамхўрликларини ҳар нафасда хис қилиб турамиз.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Шоҳимардон аҳолиси вакиллари билан учрашув чоғида сайёҳлик тизими коронавирус туфайли зарар кўрган бўлсада, бу соҳада меҳнат қилаётганлар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланишини айтди.

Шундан сўнг ҳоким билан олиб келинган 2300 қоп ун, 2300 та 5 литрли ёғ Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғи аҳолисига бепул тарқатилди.

Ёрдон МФЙда 572 хонадон бўлиб, унда 789 оила 2341 нафар фуқаро яшайди.

- Агар бир хонадонда 2-3 оила бўлса, 2-3 қопдан ун, 2-3 тадан 5 лирли ёғ бепул берилди, - дейди Қобилжон ота Кенгашев. – Кўнглимизни тўқ қилиб, салкам 1000 қоп ун ва шунча ёғни қишлоғимиздаги халқ омборхонасига захирага қолдиришди. Зарурат туғилганда эҳтиёжманд оилаларга берилар экан. Бундай ғамхўрликни ота-онадан кўриш мумкин эди. Президентимиз халқимизга, биз шоҳимардонликларга ҳақиқий оталик қиляптилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube