Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ФАРМОЙИШИ

×

 2020-04-26 16:48:48    267

PDF юклаш
Чоп этиш


2020 йил 25 апрель № 138Ф Фарғона шаҳри


Мамлакатимиз ва бутун дунёда давом этаётган пандемик вазиятда ўқувчи-талабаларнинг таътил давридаги вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йилнинг йил 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқимиз ва айниқса, ёшларга мурожаат қилиб, “Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг”, деб таъкидладилар.

Пандемик вазият даврида ўқувчи-талабалар ҳамда уларнинг ота-оналарининг бўш вақтларини янада мазмунли ўтказиш, оилаларда китобхонлик муҳитини уйғотиш, ёшларимизни мумтоз адабиёт вакиллари ижоди билан яқиндан таништириш, она тилига бўлган муҳаббатини янада кучайтириш ва ёзма нутқ маданиятини ошириш мақсадида,

1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 8 апрелдаги 119-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 10 апрель кунидан буён “Китобхонлик ойлиги” доирасида “Она тили – миллат ғурури” иншолар танлови, “Китобхон ўқувчи”, “Мумтоз ғазаллар билимдони”, “Китобхон ота” ва “Китобхон она” кўрик-танловларининг туман (шаҳар) ҳудудий босқичлари ўтказилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг карантин даврида вилоятда “Китобхонлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган танловларга ўқувчи-ёшларнинг фаол иштироки, уларнинг қизиқиши, талаб ва истакларидан келиб чиқиб, “Аниқ фанлар билимдони”, “Тарих билимдони”, “Табиий фанлар билимдони”, “Чет тиллари билимдони”, “Ёш дастурчи” ва “Фарғонам тарихи” кўрик танловларини қўшимча тарзида ўтказиш, ушбу кўрик танловларнинг туман (шаҳар) босқичи ғолибларини китоблар жамланмаси ҳамда вилоят босқичи ғолибларини эса қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.  

3. Ўқувчи-ёшларнинг мустақил таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, олиб борилаётган “Online” таълим жараёни самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Аниқ фанлар билимдони”, “Тарих билимдони”, “Табиий фанлар билимдони”, “Чет тиллари билимдони”, “Ёш дастурчи” ва “Фарғонам тарихи” кўрик-танловларининг туман (шаҳар) ҳудудий босқичлари “Online” тарзда жорий йилнинг 27 апрель кунидан 10 май кунига қадар, вилоят босқичи эса жорий йилнинг 11-15 май кунлари ўтказилсин.

4. “Аниқ фанлар билимдони”, “Тарих билимдони”, “Табиий фанлар билимдони”, “Чет тиллари билимдони”, “Ёш дастурчи” ва “Фарғонам тарихи” кўрик-танловлари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси С.Тонготарова, Халқ таълими бошқармаси (Ф.Сахибова), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши (Акбаров), Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази (Аслонов) билан биргаликда бир кун муддатда Халқ таълими бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари раҳбарлигида ушбу танловларнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичини баҳолаш комиссияларини тузсин.

Бунда комиссиялар (вилоят, туман ва шаҳар) таркиби танлов йўналишларидан келиб чиқиб, 5-7 нафар соҳани етук ва малакали педагоглари, тарихчи-олимлар, дастурчилардан иборат бўлиб, вилоят, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тегишли буйруқ ёки қарорлари билан тузилади.

6. Вилоят комиссияси (Сахибова, Аслонов):

Низомга кўра “Китобхонлик ойлиги” доирасида ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган “Аниқ фанлар билимдони”, “Тарих билимдони”, “Табиий фанлар билимдони”, “Чет тиллари билимдони” ва “Фарғонам тарихи” кўрик-танловлари “Online” тарзда ҳар бир йўналиш бўйича ва синф категориялари инобатга олинган ҳолда вилоят телерадиокомпанияси орқали (ёки ижтимоий тармоқлар орқали) тўғридан-тўғри ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилишини инобатга олиб, саволлар тўпламини тайёрласин;  

“Ёш дастурчи” танловида ёш дастурчилар ўзлари яратган онлайн сўров, анкета, тест, савол-жавоб ва онлайн кўрик-танловлар ўтказишга мўлжалланган лойиҳа-дастурлари билан қатнашишини инобатга олиб, махсус электрон почта ташкил этган ҳолда, лойиҳа-дастурларни ушбу махсус электрон почта орқали қабул қилиш ва баҳолаш жараёнларини ташкил этсин.

Танлов комиссиясига ва баҳолаш жараёнларига Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг кўнгилли талаба ва ўқитувчиларини жалб этиш (масофадан туриб қатнашишган ҳолда) тавсия этилсин.   

7. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси С.Тонготарова вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Обидов, вилоят телерадиокомпанияси (Б.Обиджонов) билан биргаликда бир кун муддатда “Аниқ фанлар билимдони”, “Тарих билимдони”, “Табиий фанлар билимдони”, “Чет тиллари билимдони”, “Ёш дастурчи” ва “Фарғонам тарихи” кўрик-танловларини намойиш этиш режа-жадвалини ишлаб чиқсин. 

Бунда, режа-жадвални ўқувчилар ва ота-оналар учун қулай бўлган вақтларда, шунингдек, Республика марказий телевидениялари орқали намойиш этилаётган “Online” дарслар ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 

8 апрелдаги 119-сонли фармойишига асосан ўтказиб келинаётган кўрик-танловларнинг вақти ҳисобга олинган ҳолда (бир вақтда бўлиб қолмаган ҳолда) ишлаб чиқилишига эътибор қаратсин.

8. Вилоят телевиденияси (Обиджонов) ушбу кўрик танловларни ўтказиш вақтлари ва тартиблари ҳамда натижаларини қизиқарли ижтимоий ролик ва рекламалар орқали аҳолига етказиш чораларини кўрсин.  

Мазкур қўшимча тарзида ташкил этилаётган “Online” кўрик танловларни ташкил этиш ва кунлик намойишини олиб бориш мақсадида алоҳида рукун ташкил этсин ҳамда кўрсатувларга соҳани етук ва малакали педагоглари, тарихчи-олимлар ва дастурчиларни жалб этиб бориш чораларини кўрсин.

9. Белгилансинки, Республика махсус комиссия томонидан карантин даври тугаганлиги эълон қилингунга қадар, ушбу танловлар қўшимча тарзда ўтказиб борилади.

Ушбу кўрик-танлов ғолиблари ҳам кўрик танлов бўлиб ўтган куннинг ўзида (ёки кейинги кундан кеч бўлмаган муддатда) вилоят телевиденияси ва тегишли ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб борилади ва тақдирлаб борилади.

10. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 8 апрелдаги 119-сонли фармойишига асосан ўтказиб келинаётган кўрик-танловнинг вилоят, туман (шаҳар) босқичлари ғолибларини муносиб тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 500,0 млн сўм маблағ ажратиш бўйича вилоят ҳокимининг 2020 йил 21 апрелдаги 131-сонли ҳамда ___ апрелдаги __-сонли фармойишлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 

11. Ушбу кўрик танловларнинг туман (шаҳар) босқичини ўз вақтида ва адолатли ўтишига туман (шаҳар) ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчилари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари шахсан масъуллиги белгилаб қўйилсин.

12. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Обидов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан биргаликда вилоят телерадиокомпанияси, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет сайтлари, бошқарма ва ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Китобхонлик ойлиги” доирасида қўшимча тарзда ўтказиладиган ушбу кўрик-танловларни кенг жамоатчилик етказиш ва натижаларини ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Вилоят комиссияси (Тонготарова) ҳар ҳафта якуни билан “Китобхонлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган барча кўрик-танловлар натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

14. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов зиммасига юклансин. 


Вилоят ҳокими Ш.М.Ғаниев