Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВНИНГ “ВИЛОЯТНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ВА БОШҚА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР”ГА БАҒИШЛАНГАН КЕНГАЙТИРИЛГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИДА  ҚИЛГАН МАЪРУЗАСИ ЮЗАСИДАН Т Е З И С Л А Р

×

 2020-09-29 21:37:57    66

PDF юклаш
Чоп этиш


·      2020-2021 йилларда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш қайси бир идорадан қатъий назар энг асосий вазифага айлантирилади.

·      Вилоятда тадбиркорлар сонини кўпайтириш, ёрдам бериш, керак бўлса, оёққа тургунча ёрдамчи бўлишимиз керак. Бу ишларни мувофиқлаштириш учун вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик гуруҳи, бизнес омбудсман, савдо-саноат палатаси ходимлари бирлаштирилади. Малакали, замонавий кадрлар билан тўлдирилади ва вилоят ҳокимлиги таркиби сифатида фаолият бошлайди ва Давлат активлари бошқармаси жойлашган бинода Тадбиркорлик уйи ташкил этилади.

·      Саноат ва тармоқ кластерлари янада ривожлантирилади. Бунда корхоналараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва йирик корхоналар ўз атрофига кичик корхоналарни бирлаштириш натижасида тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ташкил этилади.

·      “Қўқон эркин иқтисодий зонаси” ва кичик саноат зоналари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, 180 гектар бўш турган лойиҳаларни салоҳиятли хорижий, маҳаллий инвесторларга бериш орқали амалдаги 25 та кичик саноат зоналарини 76 тага етказилади. Яъни ҳар бир сектор ўзининг ҳудудида Кичик саноат зонасини ташкил этади.

·      Қурилиш соҳасини ривожлантиришга устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилади. Барча ҳудудларда коммуникацияни ҳисоб - китоб қилган ҳолда массивлар танлаб олинади, йўлдош шаҳарчаларга айлантириш лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кўп қаватли уйлар сонини йилига 300 тага олиб чиқилади.

·      Спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш мақсадида Ўзбекистондаги дарға футбол жамоаларидан бўлган “Нефтчи” жамоасининг аввалги мавқеи тикланади, жамоани “Қиргули” шаҳарчасидаги базаси замонавий ўқув йиғини базасига айлантирилади ҳамда клуб академияси ташкил этилади. “Истиқлол” футбол командасини қўллаб-қувватлаш, болалар ва ўсмирлар футбол мактабини очиш чоралари кўрилади, хорижий тренерлар олиб келинади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube