Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ КЕЛАЖАГИ МАКТАБДАН БОШЛАНАДИ

×

 2020-09-30 21:48:32    99

PDF юклаш
Чоп этиш


   Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.  Байрам тадбирида соҳа фидойилари, олимлар, парламент ва ҳукумат вакиллари иштирок этди. Шунингдек, ҳудудлардаги ўқитувчи, зиёлилар маросимни студиялардан кузатиб борди.

  Вилоят Тадбиркорлар марказида устоз-мураббийлар Юртбошимизнинг таълим фидойиларига йўллаган табригини ҳаяжон билан тингладилар. Эътироф этиш жоизки, бу йилги табрик мурожаат тарзида бўлиб ўтди.

– Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз, – деди Шавкат Мирзиёев тадбирга йиғилган ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаатини бошлар экан.

- Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий-маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак, - деди Президент. - Бу ўлмас мерос ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом бағишлаши лозим. Авваламбор, миллий таълим тизимини ана шундай руҳ билан суғоришимиз керак.

 Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга кўра, халқимиз озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани маълум қилинди.

   - Юртбошимизнинг мурожаати менга чексиз фахр бағишлади, -дейди Қўқон шаҳридаги 12-“Меҳрибонлик уйи” мураббийи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Маъмура Мавлонова. - Бу йилги пандемия билан боғлиқ қийин шароитда биз устоз, мураббийлар бор куч-ғайратимизни сафарбар этган ҳолда анъанавий ҳамда онлайн тарзида ўқувчилар қалбига илм-маърифат улашмоқдамиз.

      Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, жорий йилда вилоятимизда таълим соҳасида эришилган ютуқлар ва режалар  ҳақида гапирди. Кириш имтиҳонларида Олтиариқ ҳамда Бағдод туманларидаги мактаб битирувчиларининг 95 фоиздан ортиғи олий ўқув юрти талабаси бўлгани, келгуси йилда туман, шаҳарларнинг ҳар бирида ўнтадан таянч мактаблар ташкил этилишини  таъкидлаб ўтди.

  Байрам муносабати билан бир гуруҳ таълим фидойилари мамлакатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube