Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ – 5000 ҚАДАМ”

×

 2020-10-29 17:11:08    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида “Соғлом ҳаёт сари – 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафонлари ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, марафон карантин қоидларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ташкил этиляпти. Жумладан, Данғара туманида ҳам туман тиббиёт бирлашмаси, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, ёшлар, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида оммавий юриш марафони ўтказилди.

Марафон туман марказида жойлашган истироҳат боғидан бошланиб, иштирокчилар туманнинг “Муқимий”, “Зийнат”, “Алишер Навоий” ва “Истиқлол” кўчалари бўйлаб юриб, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар.

Қувасой шаҳрида ўтказилган тадбирда 1000 нафарга яқин аҳоли вакиллари қатнашди. Тадбир давомида юриш марафони, эрталабки соғломлаштириш ва бадантарбия машқлари, стол тенниси, эркаклар ўртасида футбол, аёллар ўртасида воллейбол мусобақалари ҳам ўтказилди.

Қува туманида бўлиб ўтган юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машқларида 500 нафардан зиёд ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган турли ёшдаги ҳамюртларимиз иштирок этди.

Акция Ёзёвон ва Фарғона туманларида ҳам уюшқоқликда ўтказилди.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати