Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРНИНГ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШИМИЗ КЕРАК

×

 2020-11-30 17:55:34    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг ташаббуси билан ҳудудларда жумладан, Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Тадбиркорлар уйи”да амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад ҳудуд фаровонлигини ошириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашдан иборат. Худудларда тадбиркор сонини кўпайтириш, бор тадбиркорга кўпроқ шароит яратиш чунончи, коммунал хизмат турлари, кредит масаласи, давлат ва ҳукумат томонидан қилиниши зарур бўлган бошқа масалаларни ҳал этишга кўмаклашишдан иборатдир.

Вилоят раҳбари билан учрашувга тадбиркорлик субъектлари янги лойиҳалар, инвестиция киритиш таклифи билан келаётганликлари қувонарли, албатта. 

Бу галги учрашувга 30 нафар мурожаатчилар ташриф буюришиб, улар томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш, аёллар ва ёшлар учун юзлаб янги ишчи ўринлари яратиш мақсадида қурилиш учун ер ажратиш, агро ва мева-сабзавот кластер ташкил этишга кредит ва ер ажратиш, суд–ҳуқуқ тизимига доир масалалар бўйича жами 35 та таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган барча масалалар шу ернинг ўзида тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва банк тизими вакиллари томонидан қонуний тарзда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Шу кунга қадар вилоят, шаҳар ва туманлардаги “Тадбиркорлар уйи”га жами 1666 та тадбиркорлик субъектларидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 964 таси яъни 59 фоизи ижобий ҳал этилди, 399 таси яъни 25 фоиз тадбиркорга керакли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, 303 таси яъни 16 фоизи тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шундан вилоятга келиб тушган жами 294 та мурожаатдан 149 таси яъни 51 фоизи ижобий ҳал этилди, 83 таси яъни 28 фоизи тушунтириш бериш орқали ҳал этилган бўлса, 62 таси яъни 21 фоизи тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг тадбиркорлар билан анъанавий қабули Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да келгуси ҳафтанинг душанба куни бўлиб ўтади.  

Фарғона вилояти ҳокимлиги