Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН-ҚИРҒИЗИСТОН: ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2020-12-09 19:39:52    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси чегара олди вилоятлари ҳокимлари (ваколатли вакиллари) кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари -инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда кўп қиррали шериклик масалалари, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича истиқболли чоралар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон чегараолди вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари кенгашининг 3-йиғилишида делегациялар раҳбарларидан ташқари, Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги ҳукумат ваколатли вакиллари, шунингдек, икки давлат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда чегараолди ҳудудлар ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий, инвестициялар жалб этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Қирғизистон Республикаси бош вазири ўринбосари Артём Новиков Ўзбекистон томонидан қардош мамлакатга коронавирус пандемияси шароитида кўрсатилган гуманитар кўмак учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Шунингдек, савдо–иқтисодий ҳамкорлик жорий синовли йилда ҳам ўтган йилги даражада сақлаб қолингани, келажакда эса бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилингани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров ҳамда Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятларидаги ваколатли вакиллари ҳам сўз олиб, иқтисодий соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ўз фикр–мулоҳазаларини билдиришди.

Жорий йилда биргина Фарғона вилояти ва қўшни Қирғизистон ўртасида 127 миллион АҚШ долларига тенг товар айланмасига эришилган. Бунда фарғоналиклар 100 миллион доллар ҳажмида маҳсулот экспорт қилган бўлсалар, Қирғизистондан вилоятга 27 миллион долларга тенг маҳсулот импорт қилинди. Мазкур кўрсаткичларни янада ошириш учун бугунга қадар фаолият кўрсатаётган 14 та қўшма корхона сони келгуси йилда яна бештага ортади. 

Учрашув давомида савдо-сотиқни кенгайтириш, транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Қирғизистон томони кўмир, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, қурилиш хом–ашёси таклифи билан чиққан бўлса, Ўзбекистондан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари, енгил саноат ва бошқа ўнлаб турдаги истеъмол товарлари импорти қирғизистонликлар учун муҳим эканлигини билдирди.

Шунингдек, мулоқотда маданий–гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, зиёрат туризмини ривожлантириш, туристик маршрутларни шакллантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун “йўл харитаси”ни имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.

Делегациялар учрашуви давомида Фарғона вилоятидаги йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилган корхона ва муассасаларга ташриф уюштирилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги