Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АФВ ЭТИЛГАНЛАР: ОЗОДЛИКНИНГ ҚАДРИНИ ТУШУНИБ ЕТДИК

×

 2020-12-09 21:18:03    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсати натижасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ фуқароларга яна бир имкон берилмоқда. 

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармони билан 104 нафар шахснинг афв этилгани ҳам бағрикенгликдан далолатдир.

Афв этилганлар орасида жами 9 нафар фарғоналик маҳкумлар ҳам бўлиб, уларнинг 5 нафари ўз уйларига, оиласи бағрига қайтарилди. Қолган 4 нафар маҳкумларнинг эса жазо муддатлари қисқартирилди.

Албатта, уларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш долзарб вазифалардан саналади.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров вилоят сектор раҳбарлари билан биргаликда афв этилган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг ижтимоий муаммолари, келгусидаги режалари хусусида суҳбатлашди. Уларга халқимизга хос бағрикенглик фазилатини намоён этган Президентимизнинг ишончини оқлаб, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Жазодан озод этилганлар қилган ишларидан пушаймонликларини таъкидлаб, билдирилган ишонч учун халқимизга, ҳукуматимизга миннатдорлик билдирди. Бундан буён ҳалол ишлаб, оиласи ва юртимизга наф келтиришга ваъда бердилар. 

Марғилонлик Зулфиқор Абдулазизов ёшлик қилиб, нотўғри йўлга қадам босди. У содир этган жинояти учун 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Давлатимизда амалга оширилаётган бағрикенглик сиёсати туфайли муддатидан аввал ўз оиласи бағрига қайтди.

- Қилмишимдан жуда ҳам пушаймондаман, - дейди у. - Озодликнинг қадрини тушуниб етдим. Ҳаётда ҳар ким ўз ўрнини топиши, фарзанд сифатида элу юртга нафи тегиши керак. Мен ҳам албатта, шунга ҳаракат қиламан.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги