Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҚАРОРИ

×

 2020-12-11 18:17:57    126

PDF юклаш
Чоп этиш


2020 йил 7 декабрь №VI-XXII/116

2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И :

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясининг бўшаб қолган ўринга 2021 йил 10 январь Якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати сайлови 2021 йил 10 январь Якшанба куни ўтказилсин. 

5. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси (Э.Нуралиев) бўшаб қолган ўринга бўлиб ўтадиган сайловни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарор билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

6. Ушбу қарор Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясига юборилсин.

7. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

Сессия раиси  Т.Холдоров.