Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

×

 2020-12-13 00:45:11    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссия раислари, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибидаги асосий масала “Вилоят ҳокимининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек келгуси йилнинг истиқболли режаларига бағишланган “Халққа мурожаати” юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг маърузаси тингланди.  

Маърузачи ўз сўзи аввалида вилоятда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида деярли барча соҳаларда иқтисодий ўсишга эришилганлиги, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,4 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 100,4 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми 103,1 фоизга, қурилиш ишлари 100,4 фоизга ўсганлигини айтиб ўтди.

Маърузачи мамлакатимизда инқирозга қарши курашиш бўйича ўз вақтида қабул қилинган Фармон ва қарорлар пандемия даврида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлганлигини айтиб ўтди. Жумладан, мазкур фармон ва қарорлар билан вилоятда фаолият кўрсатаётган 20 мингдан ортиқ тадбиркорларга қарийб 400 млрд.сўм солиқ имтиёзлари берилди. 7,2 мингта тадбиркорларнинг 1,3 трлн. сўм кредит қарздорлиги 6 ой муддатга узайтирилди.

Мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам бизнес муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди, деди вилоят раҳбари ўз маърузаси давомида.   

Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят марказида ва ҳар бир шаҳар-туманда “Тадбиркорлар уйлари” ташкил этилиб, бевосита кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга масъул бўлган тузилмалар бир жойга жамланди.

Октябрь-ноябрь ойининг ўзида тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 1975 та мурожаат келиб тушган бўлса, улардан 1172 таси яъни 59 фоизи ижобий ҳал этилди, 506 таси яъни 26 фоизи тушунтириш ишлари орқали ҳал этилди, 297 таси яъни 15 фоизи тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Инвестция иқтисодиётнинг асосий негизига айланиб бормоқда, деди вилоят раҳбари ўз сўзида. Шундан келиб чиққан ҳолда, инвестиция дастурига мувофиқ 2020 йилда қиймати 7,0 трлн.сўм бўлган 737 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 20 050 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, январь-ноябрь ойларида 4.1 трлн. сўмлик 552 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳалар доирасида 11997 та янги иш ўринлари яратилди. 

Шунингдек маърузачи кичик бизнесни ривожлантириш, қурилиш йўналиши, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти, ижтимоий соҳани ривожлантириш, эҳтиёжманд оилаларни турмуш тарзини яхшилаш каби ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишларида олиб борилган ишларни мисоллар асосида таҳлил қилиб берди.  

Бундан ташқари вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров 2021 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда олиб бориладиган амалий ишларнинг устувор йўналишлари бўйича “Халққа мурожаати”ни ўқиб эшиттирди.

Мурожаатда иқтисодий ўсишга эришишнинг асосий ва устувор йўналиши этиб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ҳар бир ижро органларини тадбиркорларга кўмакчига айлантириш орқали 2021 йилда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, уларнинг сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Мурожаатда саноат ва тармоқ кластерларини ривожлантириш, бугунги кунда кам қувватда, эски, иқтисодий самарасиз ишлаб келаётган саноат корхоналарини модернизация қилиш орқали тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш, қурилиш соҳасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишларни тубдан ислоҳ қилиш, туризм ва спортни ривожлантириш йўналишида янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш, ижтимоий соҳани юксалтириш, вилоят аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш, IT соҳасини ривожлантириш борасида ҳар бир ҳудудда IT парк ўқув марказларини ташкил этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини изчил давом эттириш, бундан ташқари, келгуси йилда вилоятда халқаро ва мамлакат миқёсида адабий, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш каби устувор вазифалар белгилаб олинган.

Сессияда кўрилган масала юзасидан вилоят “Ҳунармандлар” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов, вилоят “Скрининг” маркази раҳбари Манзурахон Салимова, вилоят Ёшлар Иттифоқи раиси Рисолатхон Мамажоновалар сўзга чиқишиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сессия якунида кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги