Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 314 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ

×

 2021-01-25 17:39:32    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғояни илгари суриб, 2021 - “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да барча йўналишлар бўйича олиб бориладиган ислоҳотлар ва устувор вазифалар белгилаб берилди.

 Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоятнинг Қўқон шаҳрида бўлиб, мазкур йил муносабати билан қабул қилинадиган Давлат дастурида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилашда энг аввало, эътибор қаратиладиган объектларга ташриф буюрди.

Шаҳар халқ таълими тасарруфидаги 25-умумтаълим мактаби “қизил” ҳудудга тушган. Вилоят ҳокими билим даргоҳида бўлиб, синф хоналарини бирма-бир кўздан кечирди, ёш техниклар, ёғоч ўймакорлик, қизлар учун пазандачилик, тикувчилик тўгаракларида иштирок этаётган ўқувчилар билан юзма-юз суҳбатда бўлди. 

- Замон билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўламан, деган фарзандларимиз албатта яхши ўқиши, билимли бўлиши, қайси соҳага қизиқиши бўлса соҳага тегишли бўлган фанларни чуқурроқ ўрганиши зарур бўлади, - деди вилоят раҳбари ёшлар билан суҳбат сўнггида.

Шу куни мазкур мактабда вилоятдаги шаҳар-туман халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда шаҳардаги мавжуд умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида семинар ўтказилди. 

Семинар аввалида вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич барча педагог раҳбарларга мурожаат қилар экан, энг аввало келажак авлодни миллий қадрият ва урф-одатлар руҳида тарбиялаш, ўқувчиларни бўш вақтларида турли хил тўгаракларга жалб этиш, эл -юрт ўртасида ҳурмат қозонган зиёли инсонлар билан учрашувлар ташкил этиш, мактаб ошхоналарини қайта тиклаш, мактаб-оила-маҳалла тизимини шакллантириш каби энг муҳим масалаларга эътибор қаратишлари ҳақида зарурий йўл-йўриқларни берди.

Шу ўринда айтиш керакки, вилоятда илк марта Қўқон шаҳридаги мактаблар рақамлаштирилиб, электрон давомат орқали мактабга келган болалар юз тузилишидан таниб олинади ва ўқишга келган-кетган вакти қайд этилади. Бу ҳақдаги маълумот уларнинг ота-оналарига (смс) хабарнома тарзида юборилади. Шунингдек, электрон кундалик ҳам бугун амалиётга тадбиқ этилди. Унинг афзаллиги шундаки, ота-она ёки ўқувчининг истаган бошқа яқин қариндошлари бир календар йил давомида боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлади. Кўп йиллар давомида электрон журнал ва кундалик қўлланилаётган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўқитувчи унинг ёрдами билан ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин бўлади.

Семинарда унинг иштирокчилари томонидан таълим тизимига инновацион ғояларни тадбиқ этишга қаратилган фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Зеро, жамиятнинг олтин заҳираси бўлган ёш авлодни эртанги кунимизнинг билимли, ҳунарли ва маънавияти юксак инсон этиб тарбиялаш бугуннинг энг долзарб вазифаси эканлиги эътироф этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги