Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА ҚЎҚОН ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-01-25 17:52:59    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳар Темирйўлчилар маданият саройида вилоят ишчи гуруҳи томонидан Қўқон шаҳрида олиб борилган маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни хонадонма-хонадон ўрганиш якунлари ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари вилоят ва Қўқон шаҳар Кенгашларининг қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Унда  Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссия раислари, вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Қўшма сессияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгаши депутатларига ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўрганишлар давомида шаҳардаги мавжуд 49 814 та аҳоли хонадонлари бирма-бир ўрганилиб, фуқароларни қийнаб келаётган 8 016 та муаммолар аниқланган.

Вилоят сектор раҳбарлари, бошқармалар, ташкилотлар ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан ҳамкорликда кўрилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга қадар аниқланган 6 449 та муаммолар ижобий ҳал этилган.

Жумладан, тадбиркорликка оид масала ва таклифлар билдирган 176 нафар фуқаролар мурожаати тўлиқ ўрганилиб, барчасига ер майдонлари ажратиб берилди.

“Ҳар бир оила тадбиркор” йўналиши бўйича 131 нафар фуқарога 2,0 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Шаҳарда “Қўқон ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил қилиниб, муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишларига 3,5 млрд.сўм маблағ ажратилди ва ўрганишлар давомида 86 тадбиркорларга ер майдони ажратиб берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шу куннинг муҳим масаласи албатта. Иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 240 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 3 183 нафар фуқароларга 2,1 млрд сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 11 нафар фуқароларга қиймати 60,0 млн сўмлик тикув машиналари ҳомийлик асосида етказиб берилди, олий таълим муассасаларида ўқиётган 7 нафар талабага 42 млн.сўм контракт пуллари тўлаб берилди.

Шунингдек, 47 нафар фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди. 11 нафар фуқаролар қулоқ эшитиш мосламаси билан таъминланди,

2 нафар фуқарога протез-ортапедия маҳсулотлари олиш учун имтиёзли талон берилди. Ҳамда 63 нафар фуқароларга соғлигини тиклаши учун сиҳатгоҳга йўлланма ва имтиёзли ордер берилди. Ушбу ишларга 65,2 млн.сўм маблағ сарфланди.

Шу ўринда айтиш керакки, уй-жойини таъмирлаш бўйича энг оғир шароитдаги хонадонларнинг 79 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, 28 таси янгидан қурилмоқда ва бу мақсадларга 3,1 млрд.сўм маблағ ажратилди. Кўп қаватли уйларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришга  2,0 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича яъни, электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этишга 1,8 млрд. сўм маблағ сарфланган бўлса, газ таъминотини яхшилаш ишларга 745 млн.сўм, ичимлик ва оқава сув таъминоти бўйича 7,1 млрд.сўм маблағ сарфланиб, бу соҳада ҳам натижага эришилди.

Буларнинг барчаси ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджет, корхона ва ташкилотлар ва банк кредитлари ҳисобидан 30,4 млрд. сўм маблағлар ҳисобига амалга оширилди.

Ижтимоий ҳаётнинг бошқа барча йўналишлари бўйича  қўшимча муддат ва кўп маблағ талаб этиладиган қолган 1 567 та яъни 19,5 фоиз мурожаатлар вилоят ва шаҳар даражасида ҳал этилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”га киритилиб, қўшма сессия қарори билан тасдиқланди.

Қўшма сессия сўнггида сўзга чиққанлар вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур ўрганишлар шаҳарда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарор бўлишига, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти ва моддий-техника базаси қайтадан янгиланганлиги, тадбиркорлар ва ишбилармонлар сафи янада ортганлиги, қўйингки барча йўналишларда янгиланиш ва фуқароларда келажакка ишонч ва ҳаётдан рози бўлиб яшашга умид уйғонганлигини айтиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги