Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШ ОИЛАЛАР УЧУН ЯНГИ УЙЛАР

×

 2017-05-29 19:26:14    92

PDF юклаш
Чоп этиш


ташаббускор, истеъдодли ва фаол ёшларга имтиёзли кредит эвазига топширилади

 

Юртимизда ёш оилаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш устувор вазифалардан биридир.

Бунда 2014 йил 6 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат  сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим ўрин тутмоқда.

Ушбу қарорлар ижроси асосида ёш оилаларга «Камолот» уйларининг тақдим этилаётгани ҳам ёшларга оид давлат сиёсатининг узвий қисмидир. Марғилон шаҳрида 2015 йилда 48 та, жумладан, 36 та 2 хонали, 4 та 4 хонали, 8 та 3 хонали уйлар барпо этилиб, иқтидорли ва ташаббускор оила вакилларига топширилган эди.

Эзгу ҳаракатлар кўлами айни вақтда ҳам тўхтагани йўқ. Шаҳарнинг “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида лойиҳа қиймати 3 миллиард сўмдан зиёд бўлган бино қурилиши ишлари амалга оширилмоқда. Бинонинг пухта пойдеворини яратган “Фарғона Зулфизар омади” масъулияти чекланган жамиятининг 118 нафар қурувчилари “Камолот” уйларининг пишиқ ва соз бўлиши учун астойдил интилишмоқда. Қурилиш материалларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан етказиб берилаётгани муҳим ўрин тутмоқда.

32 хонадондан иборат янги уйга ҳозиргача 60 дан зиёд талабгор ёшлардан аризалар келиб тушган. Айтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низомга кўра, «Камолот» уйлари йигирма йил муддатга имтиёзли ипотека кредити эвазига берилиши, унинг дастлабки беш йили имтиёзли давр ҳисобланиб, бошланғич бадал тўлови талаб қилинмаслиги фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оила соҳибларига қулай имкониятларни яратаётир. “Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши мутахассислари томонидан ёшларга ушбу йўналишда тегишли маълумотлар тақдим этилмоқда.

– Ёшларга туҳфа этилаётган шинам ва замонавий уйлар чин маънода бахт-саодат ошёнига айланмоқда, – дейди “Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши раиси Улуғбек Фозилов. – Шаҳримизда ҳам ана шундай уйларни олиш истагида бўлган, турли ютуқларга эришган ёшлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу каби шарт-шароитлар ёшларга ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлиши билан бирга уларни янги мақсадларга, улкан ишларга чорлаши аниқ.