Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХУСУСИЙ МУЛК ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ

 2017-05-29 19:29:04    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятига кенг эркинлик берилиб, давлат хусусий мулк ҳуқуқларининг ҳимоячисига айланди.

 

Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-лантиришнинг бешта устувор йўналишлари белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегиясининг 3,4-бандида ҳам иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ҳусусий мулк ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва устувор мавқеини янада кучайтириш назарда тутилгани фикримизга мисол бўла олади.

Бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттиришга оид устувор йўналишлар ҳам ушбу ҳуқуқий ҳужжатда аниқ белгилаб берилди.

Эндиликда хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, унга тўлиқ эркинлик бериш зарур.

“Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади”, деган тамойилни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қолаверса, тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича тартиб-тамойилларини соддалаштириш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишиниши, яратилаётган имтиёз ва эркинликлар мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш боробарида, кучли ва фаровон давлат барпо этишга хизмат қилмоқда.