Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮКСАК МАҚСАДЛАРГА ЧОРЛАР ҚЎНҒИРОҚ

×

 2017-05-29 19:32:01    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган “Хайр, мактаб – салом коллеж!” шиори остидаги тадбирлар битирувчилар учун янги ва сурурли даврнинг ўзига хос дебочаси бўлди


25 май. Дунё иморатлари ичида энг улуғи саналмиш мактаб ўзининг илму маърифат нурларидан баҳраманд этган йигит-қизларини бугун юксак ҳаёт, катта мақсадлар сари йўлламоқда. Сўнгги қўнғироқ баланд парвозларга шайланган ёшлар учун келажак бонги бўлиб жаранглади.

Жорий ўқув йилида вилоятимиздаги 915 та умумтаълим мактабларини 46069 нафар ўқувчилар тамомлаб, таълимнинг кейинги муҳим босқичи –ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига йўл олишаётир. Уларни 9 та академик лицей, 147 та касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олишга  эришиш орқали ёшларни касб-ҳунар ва илм-маърифат сирларини пухта ўрганишларига кенг йўл очилиши муқаррардир.

Устоз ва мураббийлар, фахрийлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги битирув тадбирларида ўқув йиллари давомида самарали ютуқларга эришган, танлов ва спорт мусобақалари, фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган, фаол ва интилувчан ўқувчиларга “Фахрий ёрлиқ”лар, уларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар тақдим этилди.

Маросимдан сўнг битирувчилар вилоятимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”га ташриф буюриб, ўзлари қизиққан мутахиссисликлар бўйича танловларини белгилаб олдилар.

Шу куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши томонидан Фарғона шаҳридаги Ал-Фарғоний номли истироҳат боғида барча битирувчилар шарафига тантанали тадбир ўтказилди.

Мазкур байрам вилоятимизнинг 76 та таълим муассасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирларнинг якуни сифатида ўқувчиларга  ёшликка хос шижоат ва жўшқинлик кайфиятини улашди. Истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида мусиқий-маданий дастур намойиш этилиб, жорий ўқув йилини муваффақиятли тамомлаётган ўқувчилар, “Камолот”дан сўнгги қўнғироқ” лойиҳасида фаол иштирок этган битирувчилар муносиб тақдирланишди.

Қалбига илм чироғини ёққан устозларидан миннатдорлик, таълим ва тарбиянинг муқаддас кошонаси – она мактабига бир умрлик эҳтиром ваъдаси билан хайрлашаётган ўғил-қизларга Ватан ва истиқлол беражак имконлар бисёрдир.  Сўнгги қўнғироқ жаранги билан катта  мақсад ва юксак орзулар сари қўйилган қадам ўз эгаларини баркамоллик ва порлоқ истиқбол томон етаклайверсин!