Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҚЎҚОН” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

 2017-05-29 19:32:48    504

PDF юклаш
Чоп этиш


фаолиятида ишлар жонланмоқда, аммо айрим шаҳар ва туманларда мутасаддиларнинг эътиборсизлиги оқибатида тадбиркорлардан ҳамон мурожаатлар келиб тушмаган

 

Ташқи бозорларда талаб катта бўлган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бугунги куннинг устувор вазифалари сирасига киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси А, Б, В саноат зоналарига бўлинди.

Вилоят ҳокимининг шу йил 15 майдаги “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг бош режасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

“Ўзшаҳарсозлик “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК Фарғона вилояти филиали томонидан жами 709,3 гектар ер майдони тапохаритаси тайёрланиб, геология хулосалари олинди.

Бугунги кунда В ҳудудида тадбиркорлар томонидан умумий қиймати
658 млрд.сўм ва 81,2 минг долларлик 145 та лойиҳалар амалга ошириш ҳамда уларни 215 гектар ер майдонига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, логистика маркази, божхона пости, коммуникация тармоқлари, ички ва ташқи йўллар, темир йўл ҳамда инфратузилма объектлари учун ҳам ер майдони ажратилади. Ҳозирда тижорат банклари билан биргаликда ушбу лойиҳаларнинг бизнес режаларини тайёрлаш ишлари якунланаяпти.

Эркин иқтисодий зонада Бош режани ишлаб чиқиш ва инфраструктура объектларини қуриш бўйича ягона буюртмачи инженеринг компаниясини буюртмачи этиб белгилаш бўйича таклиф юборилди. Бу борада ягона буюртмачи инжинеринг компанияси томонидан "УзГАШКЛИТИ" лойиҳа институтига буюртма берилди.

Алоқа ва интернет тармоқлари бўйича “Ўзтелеком” Фарғона филиали томонидан ҳудудда жойлашган мавжуд “Қақир” АТС биносини жорий таъмирлаб, мини МSAN станцияси ўрнатилиши белгиланган. Ҳозиргача 5  км оптик толали алоқа линияси “Қўқон спирт” АЖ ҳудудига қадар тортиб келинди.

Ўзбекистон  Республикаси Инвестиция Давлат қўмитасига қуйидаги мурожаатлар ҳужжатлари тақдим этилди:

Сувли буёқ ва шпаклёвка ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа қиймати 2,5 млрд. сўмни ташкил этади. “Авалон призма МЧЖ томонидан амалга ошириладиган ушбу лойиҳа 25 та иш ўрни яратилиши билан аҳамиятли. “Атлант дельта” МЧЖ томонидан мева ва сабзавотларни чуқур қайта ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир қиймати 1,4 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилса, 30 та иш ўрни яратилади. “Kokand Bicycles” хусусий корхонаси томонидан эса велосипед тайёрланади. Бу лойиҳанинг қиймати 2,5 млрд. сўм, натижада 75 та янги иш ўрни яратилади. “NAMANGAN EVRO QURILISH DIZAYN” МЧЖ томонидан қуриқ қоришма ва гипсокартон ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 60 та иш ўрни яратилишига эришилади. Унинг қиймати 5 млрд. сўмни ташкил қилади.  “Зиёдбек” хусусий корхонасида эса гул етиштириш учун 25 та иш ўрни яратиш баробарида иссиқхона ташкил этилиб, 2,8 млрд. сўмлик лойиҳа ишлари амалга оширилади. “Ипчи зиё барака” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона  полипорпилен (синтетик) маҳсулотларидан ип ишлаб чиқаради. Шунингдек, бу ерда  лентали тўқима матолар ҳам тайёрланади. Бунинг учун 1,6 млрд. сўм сарф қилиниб, 35 та иш ўрни  яратилади. “Масрур нур” МЧЖ томонидан пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 35 нафар фарғоналик муқим иш жойига эга бўлади.

–“Қўқон” ЭИЗ томонидан  яна 7 та лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрланди, – дейди вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Ҳусанбой Холдоров. –   Улар – “Евро паркет” пол паркетлари, "MAXPRIME" МЧЖ эркаклар кўйлаги ва бошқа тикувчилик маҳсулотлари, “Мавзуним-Арус” МЧЖ автомобилларга бутловчи кисмлар, "Лос Гигантс текстайл" МЧЖ тўкимачилик дастгоҳлари ва тайёр газламалар, "Бетон Плита" МЧЖ тиббиёт қўлқоплари, "Метан" МЧЖнинг гипсокартон ишлаб чиқаришига ва "Парвоз" МЧЖнинг мева-сабзавотни қайта ишлашига доир ҳужжатлардир.

Шунингдек, вилоят Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси ҳамда вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК билан биргаликда “Қўқон” ЭИЗнинг инглиз, рус, ўзбек тилларидаги ВЕБ сайти лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Чет эл инвесторларини жалб этиш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилди.  Хитой Халқ Республикаси “И-Ян” корпорациясининг фармацевтика ва бошқа соҳаларда хамкорлик қилиш ҳақидаги таклифи юзасидан ушбу йўналишда фаолият юритиш истагини билдирган маҳаллий тадбиркорларга  таклифлар берилмоқда. Хитойнинг “Синьцзян” компаниясининг “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида электр энергияси ишлаб чиқариш ва унинг қурилишини йўлга қўйиш бўйича берган мурожаати  “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан ўрганиб чиқиляпти.

Ҳиндистоннинг “Трития групп ПВТ” МЧЖ ҳамкори “Шерхан” хусусий фирмаси таркиби 100 фоиз табиий гиёҳлардан тайёрланадиган 70 турдаги қадоқланган дори воситаларини “Қўқон” ЭИЗ ҳудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклиф бермоқда.

Аммо “Қўқон” эркин иқтисодий зонада тадбиркорлик субъектларига фаолият кўрсатишдаги имконият, имтиёз, қулайлик ва яратиб бериладиган шарт- шароитлар қанчалик кенг тарғиб килинмасин, ҳамон Марғилон шаҳри, Бешариқ, Қўштепа, Риштон, Фарғона ва Қува туманларида масъулларнинг эътиборсизлиги оқибатида тадбиркорлардан мурожаатлар келиб тушмаганлиги ачинарлидир.