Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОРОМГОҲЛАРДА МАВСУМ ТАРАДДУДИ

 2017-06-02 10:29:25    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 мартдаги “2017 йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида”ги йиғилиш баёни қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вилоятимизда ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Қувасой шаҳридаги “Кимёгар” болалар оромгоҳида ўқувчиларнинг ёзги таътил мавсумини ҳар томонлама намунали ташкил этиш мавзусига бағишланган амалий семинарда бу борадаги тайёргарлик жараёнининг якуни сарҳисоб этилди.

Семинарда вилоятдаги оромгоҳлар раҳбарлари, бош тарбиячи ва ошпазлар, тиббиёт соҳасига масъул ходимлар иштирок этиб, вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳлари томонидан амалий машғулотлар ўтказилди, мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Ўтган йилги маввсумни ҳар томонлама яхши ташкил этган “Кимёгар” болалар оромгоҳи республика миқёсидаги танловнинг “Энг намунали болалар соғломлаштириш оромгоҳи” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилди, – деди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Т.Саримсоқов. – Бу йил ҳам вилоятимиздаги барча оромгоҳлар ўз иш фаолиятини ана шу мезон асосида олиб бориши зарур. Шу боис жорий йилда вилоятимиздаги 19 та соғломлаштириш оромгоҳларида болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ санитария-гигиена талабларига жавоб беришини назорат қилиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлик чораларини кўриш, малакали педагог кадрларни жалб этиш устувор вазифа сифатида белгиланган.    

       Юзма-юз мулоқотларда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бошқармалари, вилоят санитария эпидемиология назорати маркази, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши томонидан тайёргарлик жараёни ва мавсум давомида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар хусусида таҳлилий ва танқидий хулосалар билдирилди. Мавсум тараддуди борасида сусткашликка йўл қўяётган маҳаллий ҳокимликлар, оромгоҳлар мутасаддиларига камчиликларни бартараф этиш учун керакли тавсиялар берилди. Шундан сўнг оромгоҳ раҳбарлари, ҳисобчилар, тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари ва бош ошпазлар учун алоҳида-алоҳида гуруҳларда машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бирга семинарда кўргазмалар ташкил этилиб, уларда ишчи гуруҳлари томонидан оромгоҳларга тарқатиладиган қўлланмалар, тарғибот воситалари, тарқатма материаллар, фаолият юритиши режалаштирилган тўгараклар ва кутубхоналарнинг намунавий фаолияти намойиш этилди. 

Семинар ишида вилоят ҳокими ўринбосари И. Носиров иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқди.