Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САДАКОНИНГ БАХТ ҚУШЛАРИ

 2017-06-02 10:33:24    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Қадимда мусаввирлар фариштани гўдак қиёфасида тасвирлаган эканлар. Нақадар, беқиёс топилма! Эзгуликнинг энг гўзал хислатлари болалар табассумида акс этган бўлса не ажаб. Гўдакларга муҳаббат ҳар бир инсон қалбида бир умр яшайдиган туйғу бўлса керак. Негаки, инсон ўз келажагини, ҳаётининг бутун гўзалликларини фарзандлари тақдирида кўради.

Жаҳонда бирор-бир миллат, халқ йўқки, у ўз зурриёди тўғрисида қайғурмасин. Бироқ, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ўзбеклардек болажон миллат ер юзида камдан кам топилади. Фарзанд оиланинг чироғи, деганларида аждодларимиз улуғ ҳикматни бизга ўргатиб кетишганини бот-бот англайверамиз. Болани азиз, деб эъзозлагувчи халқимиз уларнинг улғайиши йўлида қайғуришни кечагина ўрганиб олгани йўқ.

Турли миллат фарзандларини ҳам ўз бағрига олиб, улардан бор-будини аямаган ота-боболаримиз уруш йилларида ўзларининг сўнгги ризқларини ҳам дилбандларига тутқазишган. Қўлидаги паттаси билан навбат кутиб турган юртдошларимиз баъзан нон ҳаммага етмай қолган паллаларда оиласи ризқини бегона гўдаклар қўлига улашиб берган эканлар. Аммо ана шу аянчли йилларда ҳам болаларга бешафқатларча муносабатда бўлган қирғинбарот қуроллар гўзал болаликни янчиб ташлади.

1945 йилнинг август ойида АҚШнинг ҳарбий самолётлари Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига дунёда биринчи маротаба атом бомбасини ташлади.

Хиросима шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда Садако исмли қизча яшарди. Бомба портлаган пайтда Садаконинг юзи ҳам, танаси ҳам куймаган. Бироқ Хиросима шаҳри тикланганидан сўнг, орадан 10 йил ўтгач, Садако касалликка чалинади. Шифокорлар унинг қон раки касали билан оғриганлигини аниқлайдилар. Бу касаллик – 1945 йилда Хиросима шаҳрига ташланган атом бомбаси нурланишининг асорати эди.

Садако ўзини ўлим кутаётганлигини билар эди. Тидзуко исмли дугонаси ундан доимо хабар олиб турарди. Бир куни Тидзуко дугонасига Японияда муқаддас ҳисобланувчи турна қуши ҳақида сўзлаб берди. Японлар турна минг йил яшайди, агар касал одам қоғоздан 1000 дона турна ясаса, тузалиб кетади, деб ишонар эдилар.

Садако шу кундан бошлаб қоғоздан 1000 дона турна ясашга киришади. Бироқ у 644 донасини ясашга улгуради холос. Садако вафот этади. Қизчанинг синфдошлари қолган 365 дона қоғоз турнани ясаб тугатадилар. Қоғоз турналарни Садако билан бирга дафн этадилар.

Атом бомбасининг қурбони ягона Садако эмас эди. Япония болалари Садако хотирасига ёдгорлик ўрнатиш учун клуб тузганлар. Клуб аъзолари сони доимо ўсиб борган, уч йилдан сўнг улар ёдгорлик учун зарур пулни йиғишга муваффақ бўлганлар. Садако хотирасига қурилган ёдгорлик “Болалар тинчлик ёдгорлиги” деб аталади. Бу ёдгорлик Хиросимадаги “Тинчлик хиёбони”га ўрнатилади. “Бу бизнинг кўз ёшимиз, Бу бизнинг дунёмиз, Динёга – тинчлик” деган битиклар ёдгорлик тошига ўйиб ёзилади. Садако хотирасининг бу битиклари дунё болаларининг ҳайқириғига ўхшайди гўё.

Ҳа, дунёга тинчлик керак. Шундагина Садаколар фожиаси такрорланмайди. Шундагина одамлар бошпанасиз, фарзандлар ота-онасиз, етим бўлиб қолмайди. Ота-оналар ўз фарзандларидан айрилиб қолмайдилар. Ер юзи болалари очликдан, касалликдан нобуд бўлмайди.

Бугун ҳам Садакога тақдирдош болалар дунёда камми? Ойинайи жаҳонда намойиш этилган фильм ҳаммани йиғлатди. Суриянинг бир чеккасидаги ғорли ҳовлилардан бирида яшовчи, алифбени ўқишга зор бўлган қизалоқ Бахтай ёҳуд денгиз бўйида мангу уйқуга кетган Айлоннинг умрига ҳам ёвуз одамлар, даҳшатли урушлар якун ясамадими? Терроризм ва экстремизмдек жирканч иллатлар, наркобизнес ва сиёсий тўқнашувлар ҳам жаҳоннинг ҳар ерида эсини танимаган, беғубор гўдакларни ўз исканжасига олаётгани кишини ташвишлантиради.

Айни вақтда дунё миқёсида болаларни ҳимоя қилувчи ташкилот – ЮНИСЕФ фаолият кўрсатмоқда. Болалар ўртасида очлик ва саводсизликка қарши курашиш, болаларнинг кўр бўлиб қолишига сабаб бўлувчи “А” витамини етишмаслигининг олдини олиш, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Конвенциянинг барча давлатлар томонидан тасдиқланишига эришиш йўлида иш олиб бораётган ташкилот томонидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамасдан дунёда болаларнинг ҳаёти ва тинчлигига хавф солаётган иллатлар тамомила бартараф этилганича йўқ. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси 1992 йилдаёқ Ўзбекистон томонидан ратификация қилинди. Ҳар бир боланинг оилада яшаши ва тарбияланиши, ўз ота-онасини билиши, уларнинг ғамхўрлиги, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, ҳар қандай суд ёки маъмурий муҳокама вақтида унинг манфаатларига дахл­дор масалалар бўйича тингланишга ҳақли эканлиги бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларда акс этди. Мамлакатимизда ўтган йилларда бир қатор давлат дастурларининг болалар бахту иқболини кўзлаб қабул қилингани ва амалга татбиқ этилгани дилбандлар ҳимоясининг ёрқин намунасидир.

Бахтли болаликни асраб қолмоқ бугун ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Зотан, Садаколар тақдири энди ҳеч қачон такрорланмасин. Тинчлик осмонида уларнинг бахт қушлар парвоз қилсин...