Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЗОД ВА ТИНЧ ЭЛНИНГ БОЛАЛАРИ

×

 2017-06-05 15:29:55    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирларида бахтиёр болалик нашидасини сурдилар

 

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 22-31 май кунлари вилоятимиз бўйлаб  “Бахтли болалик” лойиҳаси амалга оширилиб, унинг доирасида ўндан ортик кўрик-танлов, мусобақа ва кўргазмалар, учрашув ва акцияларни ўз ичига маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказилди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғида “Бахтли болалик” лойиҳасининг якунига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.Унда жам бўлган ўғил-қизлар, ота-оналар, бобо-ю бувилар озод ва тинч элнинг миллат давомчиларига қаратган меҳри ва ғамхўрлиги намуналарига гувоҳ бўлдилар.

Истироҳат боғининг майдончаларида “Мафтункор ранглар олами” расмлар танлови, “Зукко китобхон” акцияси, шахмат-шашка, стол тенниси ва кураш мусобақалари қизғин руҳда ўтди. Энг намунали умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказларининг тасвирий ва амалий санъат, миллий ўйинчоқлар ва халқ ҳунармандчилиги кўргазмалари, “Дунё болалар нигоҳида” мавзусидаги фотосуратлар намойиши, энг яхши бадиий китоблар савдоси байрам иштирокчилари эътиборини жалб этди.

– Мен ҳозиргина чизган суратимни “Ўзбекистон – бахтли болалар мамлакати” деб номладим, – дейди Фарғона туманидаги 37-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Назокатхон Қосимова. – Дунёда мамлакатлар кўп, болалар ҳам сон-саноқсиз. Бироқ Ўзбекистон – якка-ю ягона. Биз эса унинг бахтиёр фарзандларимиз.

Масканнинг ёзги амфитеатрида “Бахтли болалик” лойиҳаси доирасида ўтказилган барча кўрик-танловларнинг ғолиб ва совриндорлари, фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  Унда Рўзматжон Маллабоев, Мафтунахон Холмуҳаммедова,  Дилфуза Набижонова, Рухшона Хатамжонова, Абдураҳмон Аминов, Гулсанам Мираҳмедова сингари 30 дан ортиқ иқтидорли ўқувчилар, шунингдек, Бувайда туманининг “Маоний”, Фарғона шаҳрининг “Адолат”, Ўзбекистон туманининг “Зукколар” ёш китобхон жамоаларига “Фахрий ёрлиқ”, китоблар жамланмаси ва спорт анжомлари тантанали равишда топширилди.

Байрам лойиҳаларида фаол иштирок этган болажонлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгашининг махсус йўлланмаси билан шаҳар марказидаги “Болажон” ва “Пингвин” кафеларида бепул музқаймоқлар билан сийландилар, уларга барча аттракцион ва ўйин майдонларида имтиёзли хизматлар кўрсатилди.

 Умидимиз юлдузлари шарафига ташкил этилган концерт дастурида вилоятимизда фаолият кўрсатадиган болалар  мусиқа ва санъат мактаблари, маданий марказлар, мусиқий даста ва тўгаракларнинг энг иқтидорли ўғил-қизлари иштирок этишди. Улар ижросида болаликнинг беғубор куй-қўшиқлари, ўйноқи рақслари намойиш қилинди.

Шу куни ўз хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар, кам таъминланган оилаларга ташриф буюрилиб, уларнинг фарзандларига вилоят ҳокимлигининг велосипед ва спорт анжомлари туҳфа қилинди.